Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4611
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176338
230255
93408

+136847

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 472 039
Главная "ISTE'MOLCHI" Фаолиятимиз таҳлили

istemolchi_himoya_160Марғилон шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2017 йил мобайнида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан шаҳар ИҲҲҚЖ раҳбарияти 54 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабуллар ўтказди. Ушбу тадбирлар давомида жами 204 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, ижобий ҳал этилди. Айримларига эса тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Йил давомида жамиятга истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги юзасидан жами 63 та (улардан 44 таси ёзма, 19 таси оғзаки) ариза келиб тушди. Мурожаатларнинг 12 таси савдо соҳаси, 25 таси газ, 15 таси электр ва 7 таси сув таъминоти, 2 таси алоқа, 1 таси транспорт ва бошқахизматларга оиддир. Мазкур мурожаатларнинг барчаси ўрганилди. Натижада жами 27 114 575 сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Шунингдек, жамият қошида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳат марказига 52 нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларга мутахассислар томонидан кўмак берилди. Аҳоли ўртасида йил мобайнида 5 хил йўналишда ижтимоий тадқиқот сўровномалари ўтказилди. Унда жами 400 нафар респондент иштирок этди.

Шу билан бирга, Президентнинг Марғилон шаҳри халқ қабулхонаси билан ўрганув дастури ишлаб чиқилиб, ҳамкорликда иш юритилмоқда. Жамият ходимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини юксалтириб бориш юзасидан жойларда 13 та ўқув семинари ва 13 та давра суҳбати ўтказилди. Тадбирларда 800 нафардан зиёд истеъмолчи қатнашди.

Оммавий ахборот воситалари орқали ҳам фуқароларнинг истеъмол маданиятини ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Рухсор” ҳамда Марғилон телевидениеси орқали 15 та, “Рухсор ФМ” радиоси орқали 7 та, республика миқёсидаги газеталар орқали 30 та, туман ва шаҳар босма нашрларда 18 та, федерация сайти орқали 15 та чиқиш қилинди. Бундан ташқари, жамиятнинг таянч гуруҳларида таҳлиллар ўтказилиб, уларга услубий ёрдам, кўргазмали плакатлар, ҳуқуқий тарғибот календарлари, фойдаланиш учун концелярия буюмлари берилди. Ҳозирги кунда жамиятнинг 102 та таянч гуруҳи мавжуд бўлиб, аъзолар сони 7080 нафарни ташкил этмоқда.

Абдусатторбек НЎЪМОНОВ,

Марғилон шаҳри ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"