Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1451
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
66576
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 528 301
Главная "ISTE'MOLCHI" Сотувчи хатосини тушунди

kir_yuvish_160Самарқанд шаҳри Азизон кўчасида яшовчи Фаршед Қодиров шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, носоз чиққан кир ювиш машинасини алмаштиришда амалий кўмак сўради.

Маълум бўлишича, Ф.Қодиров шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “ТАДА” савдо дўконидан мазкур маиший техникани сотиб олади. Аммо у бир ой муддат ўтмай бузилиб қолади. Истеъмолчи кир ювиш машинасини харид қилган дўконга бориб, уни янгисига алмаштириб беришни талаб қилади. Бироқ сотувчи рад жавобини беради.

Бу билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 13, 14-моддалари талаблари бузилади. Ушбу қонунга кўра, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи маҳсулотнинг айнан шундай маркали янгисига ёхуд бундай маҳсулот дўконда бўлмаса, бошқа маркали шундай маҳсулотга алмаштириб олиш ва унинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 14-моддасига кўра, истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилиши, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаганда, сотувчи (ишлаб чиқарувчи) айнан шундай маркали товарга 7 кун ичида, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан текшириш зарурати туғилганда эса истеъмолчи талаб қўйган кундан эътиборан 20 кун ичида алмаштириб бериши шарт.

Жамиятимиз ходимлари томонидан мазкур моддалар бўйича тушунтириш олиб борилгач, сотувчи ўз хатосини англади ва кир ювиш машинасини янгисига алмаштириб берди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

Самарқанд шаҳри ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"