Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Экспорт – барқарор иқтисодиёт кафолати

eksport_160Экспорт ҳажмини ошириш ва импортни қисқартириш масаласида Президентимиз раислигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир раҳбар олдига ўта муҳим топшириқ ва вазифалар қўйилди. Албатта, бунда шахсий жавобгарлик, ишчанлик, ташаббускорлик ва юксак масъулият талаб этилади.

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Лекин шу пайтгача бирор ташкилот мамлакатимизга кириб келаётган маҳсулотлар импортини таҳлил қилмагани, ушбу соҳада назорат ўз ҳолига ташлаб қўйилгани давлатимиз раҳбарининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Бу соҳада асосий йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. 2017 йилда импортни қисқартириш режаси 88 фоизга бажарилгани танқид остига олинди.

Экспорт - бу том маънода мамлакат иқтисодиётининг қон-томири, эртанги кунга қўйилган пойдевор, тараққиёт мезони. У бизни жаҳон бозорига олиб чиқади, ўзбек брендини дунёга танитади. Йиғилишда таъкидланганидек, энди соҳадаги ишларни ташкил этиш ва назорат қилишнинг бутунлай янги тизими жорий этилади. Бу борада импортни қисқартириш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилади, унга Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланди. Бу ишчи гуруҳ мамлакатимиздан валюта мақсадсиз чиқиб кетишининг олдини олиш, импортни қисқартириш, унинг ўрнини босадиган маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш билан шуғулланади.

Йиғилишда Президентимиз экспорт бўйича фойдаланилмаётган имкониятларимиз кўплиги, уларни ишга солиш учун бизда ташаббускорлик ва қатъият етишмаётганини таъкидлади. Эндиликда маҳсулотларни хорижга электрон савдо майдончалари орқали сотиш бўйича ҳам замонавий механизмлар жорий этилади. Шу боис, Жанубий Корея билан ҳамкорликда 2019 йил 1 январдан бошлаб, хорижий харидорларга маҳаллий экспортчи корхоналарнинг товарларини сотиб олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончасини ишга тушириш бўйича таклиф илгари сурилди.

Олдимизга қўйилаётган талаб шундай бўлмоқдаки, энди ташқаридан тайёр маҳсулотни эмас, балки республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва бутловчи қисмларни арзон нархларда олиб келиб, қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида ташқи бозорга экспорт қилишдан иборат. Импортни оптималлаштириш натижасида экспорт ҳажми ортади. Бу кўрсаткич 2018 йилдан бошлаб камида 2 баробар оширилиши белгиланмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу кичик рақамлар эмас, унинг замирида мамлакат иқтисодиёти, халқимиз турмуш фаровонлигининг кафолати ётибди. Агарда биз маҳаллийлаштириш дастурини самарали импорт орқали жадал ривожлантира олсак, биринчи навбатда, ички бозоримизнинг эҳтиёжини тўла қоп­лаймиз, қолаверса, жаҳон бозорида ўзбек бренди остидаги экспортбоп маҳсулотлар ҳажми ортади, валюта тушуми кўпаяди, иқтисодиётимиз барқарорлашиб бораверади!

Алишер АБДУЛЛАЕВ,

“Ўзэлтехсаноат” АК бошқаруви раиси в.б.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"