Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2700
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84624
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 546 349
Главная "ISTE'MOLCHI" Бахт ва қувонч келтирувчи гуллар

gul_160Гулларнинг инсонга бахт келтиришини эшитганмисиз?

Хитойнинг фэн-шуй таълимотига кўра, биз меҳр билан парваришлаб ўстирадиган кўпгина хонаки гулларнинг ўзига хос “каромати” бўлиб, уларнинг бири хонадонингизга даромад келтирса, яна бири бахт, бош­қаси эса қувонч олиб келиши мумкин. Бироқ шундай гуллар ҳам борки, улар ўз эгаларига фақат салбий қувват улашибгина қолмай, умрини хазон қилишга ҳам қодир экан.

Қуйида оилангизга айнан бахт ва қувонч келтирувчи гуллар билан танишинг.

Спатифиллум (халқ орасида “Аёл бахти” номи билан машҳур) гули Жанубий Америка ўрмонларида ўсади. Бу ўсимлик жой танламайди, фақатгина унга ҳар куни сув пуркаб туриш, баҳорда эса янги тупроққа кўчириб ўтқазиш зарур. Таъкидланишича, спатифиллум  гули бор хонадонда турмушга чиқа олмаётган қизлар тезда ўз бахтини топар экан. Аёллар эса фарзандли бўлиб, оилада дои­мо меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қиларкан.

Узамбар бинафшаси ёки сенполия гулининг ҳам ижобий таъсири ўзига хос. Бинафшалар доимо эътиборда бўлишни хуш кўргани боис, ёруғликни севади. Аммо очиқ қуёшда қолдирсангиз, барглари тезда “куйиб”, оқиш-сарғиш тусга киради. Ушбу бинафшалар хонадондаги тинчлик-тотувликни сақлайди. Хитойликлар томонидан у абадий му­ҳаб­бат рамзи сифатида қадр­ланади.

Хитой атиргули ёхуд гибискус иссиқсевар гул. Унинг асл ватани тропик ўрмонлар бўлиб, 35 даражали иссиқ ҳарорат хитой атиргули учун энг мақбул саналади. Хонадонингизда гибискус пайдо бўлса,  аллақачон унут бўлиб кетган туйғуларингизнинг янгиланишини кутаверинг.

Хойя, яъни шамсимон чирмовуқ дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Италия, Франция, Индонезия, Канадада бир-бирига кўнгил қўйган ёшларнинг энг асосий совғаси ҳисобланади. Хойяни ётоқхона деразасининг токчасига қўйсангиз, сизга оилавий бахт олиб келади.

Аихризонни “муҳаббат дарахти” деб ҳам аташади. Мазкур хонаки гул 30 см.гача ўсади. Барглари юрак шаклида бўлган ушбу гул ўз эгасига муҳаббат ва бахт келтириши қайд этилади.

Калатея гулининг ватани Жанубий Америка. Унинг нақш қопланган чиройли барглари ҳар қандай хонадоннинг кўрки бўлиши шубҳасиз. Қадимги ҳиндулар калатеяни “оиланинг бахт калити” деб аташган. Сиз ҳам уни хонадонингизда ўстиринг ва уйингиз бахт, қувончга тўлишига ишонинг.

Хлорофитум ҳам “оила гули” саналади. У ҳар қандай шароитга мослаша олади ва тез ўсади. Чиройли ғунчалари кўнгилларни яйратиб, кўзни қувонтиради. Хлорофитум сув­ни яхши кўргани сабабли уни тез-тез суғориб туриш лозим.

Оксалисни нафақат уйда, балки ҳовлида ёки боғда манзарали ўсимлик сифатида ўстириш мумкин.

Антуриум ғаройиб гул бўлиб, кўпчилик уни “эркаклар бахти” деб ҳам аташади. Бу гулнинг 10 дан ортиқ нави мавжуд. Антуриум қуёшни ёқтирмайди, юқори намликни суяди. Унинг заҳарли эканлигини ҳам унутманг. Аммо айнан антуриум эркакларга куч-қувват бағиш­лаши билан бирга, муваффақият ва бахт келтиради, дея ҳисобланади.

Интернет манбаси асосида

ГУЛЧЕҲРА тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"