Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2805
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84729
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 546 454
Главная "ISTE'MOLCHI" Ун билан ёғ фақат теримчигами?

un_160Риштон шаҳридаги М.Топ­волдиев МФЙ, Тўқимачи кўчасида яшовчи Баҳромжон Исмоилов ‘‘Риштон озиқ-овқат савдо” МЧЖга қарашли 6-савдо дўкони фаолиятидан норози бўлиб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат асосида мутахассисларимиз ўрганиш ишларини амалга оширди.

Маълум бўлишича, Б.Исмои­лов Даҳбед, Гумбаз, М. Топ­волдиев МФЙларга хизмат кўрсатувчи “Риштон озиқ-овқат савдо” МЧЖга қарашли 6-савдо дўконидан ноябрь ойи учун тарқатилаётган ун маҳсулотини олиш истагини билдирганида, сотувчи Раҳимахон Валиева ҳозир ун бера олмаслигини, ун ва ёғ маҳсулоти фақат пахта теримида иштирок этаётганлар учун тарқатилаётганини таъкидлаган. Истеъмолчи ўзи ишлаётган идорасидан пахта теримига чиқаётганини айтган бўлса-да, сотувчи “Қаерга борсанг боравер, аммо ун бера олмайман”, дея рад жавобини берган.

Ҳолат жойига бориб ўрганилганда, сотувчи Р.Валиева ушбу савдо дўконига ишга ўтганига эндигина бир ой бўлганини билдирди. Сотувчидан туман ҳокимлиги томонидан тасдиқлаб берилган дислокация бўйича қабул қилиб олинган ун ва ўсимлик ёғига оид ҳамда маҳсулотларни аҳолига тарқатганлик ҳужжати сўралди. Бироқ сотувчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади. Чунки ун ва ёғ маҳсулотлари рўйхатсиз тарқатиб юборилгани аниқланди.

Ўрганиш натижасида 6-савдо дўкони бўйича маълумот тайёрланиб, қонуний кўриб чиқилиши учун “Риштон озиқ-овқат савдо” МЧЖ раҳбарига алоқа хати юборилди. МЧЖ раҳбарияти томонидан йўл қўйган камчиликлари ва қўпол муомаласи учун сотувчи Р.Валиевага маъмурий жазо – ҳайфсан берилди.

Л.ҲОШИМЖОНОВА,

Риштон тумани ИҲҲҚЖ

мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"