Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ижтимоий дорихоналар: арзончилик сари йўл

dori_160Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашида “Ижтимоий дорихоналар – аҳоли учун улкан имконият” мавзуида анжуман ўтказилди.

Ушбу тадбир Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти марказий бошқаруви билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги бир ярим йил давомида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги ва эркин муомаласини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Фармацевтика тармоғи давлат бошқаруви тизими қайта кўриб чиқилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 14 февраль куни қабул қилинган “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бў­йича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор соҳа ривожи йўлидаги яна бир қадам бўлди. Тадбирда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий дорихоналар тизимини яратиш масалалари хусусида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, ушбу ҳужжат фармацевтика тармоғини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассисларнинг билдиришича, 2017 йилда хориждан 9 минг номдаги 2 миллиард долларликдан ортиқ дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар импорт қилинган. Бу йил тармоқда ички имкониятлардан келиб чиқиб 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу орқали фармацевтика саноатини жадал тараққий эттириш учун сармоялар жалб этишни фаоллаштириш, ялпи ички маҳсулотда соҳа улушини оширишга эришиш кўзланган.

Шунингдек, аҳолига янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 2 мингта ижтимоий дорихона очиш режалаштириляпти. Жумладан, Сурхондарё вилоятида 75 та ижтимоий дорихона қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

– Ҳудудимиздаги касалхона атрофида 13 та дорихона фаолият юритади, – дейди Чилонзор туманидаги Гавҳар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Аҳмедов. – Лекин уларда мавжуд дорилар бирмунча қиммат. Қарорда кўрсатилганидек, ижтимоий дорихоналарнинг ишга тушиши дориларнинг арзон бўлишини таъминлайди. Бу эса аҳолига катта қулайлик яратади.

Мутахассислар фикрича, айни пайт­да юртимизда ўсаётган 4 минг турдаги гиёҳнинг 500 хили доривор ҳисобланади. Бироқ улардан фақат 61 туригина тиббий мақсадлар учун маданий шаклда етиштирилади. Дори маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш асносида табиатга чуқур илмий асосланган ҳолда ёндашиш талаб этилади. Шу билан бирга, дори маҳсулотларининг сифати хориждан импорт қилинаётганидан кам бўлмаслигига эришиш лозим.

Тадбирда ижтимоий эҳтиёжманд ҳамда бориш қийин бўлган ҳудудларда яшайдиган фуқароларни ижтимоий аҳамиятга эга ва арзон дори воситалари билан таъминлаш бўйича ишларнинг ҳолатини пухта ўрганиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"