Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ёшга доир пенсия у ҳақда нималарни биласиз?

pensiya_160Ёшлик – гўзал фасл. Бироқ ўю хаёлингизни, қўйингки, бутун борлиғингизни ошуфта этган бу давр шафтоли гулларидек зумда “тўкилишини” англаб улгурмай ҳам қоласиз. Кўз очиб юмгунча, қарабсизки, пенсия ёшига ҳам етиб қолибсиз...

Ёшлик пайтингизда пенсия тизими қандай ишлаши билан қизиқмагансиз, албатта. Энди эса пенсияга қачон чиқишингиз, қанча пенсия олишингиз мумкинлиги ҳақида билишни истайсиз. Шундай эмасми?..

Қуйида сизни пенсия ёшидагилар билиши лозим бўлган айрим маълумотлар билан таништирамиз.

Аслида, пенсияга чиқиш ёки чиқмаслик – ихтиёрий иш. Юртимиздаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида назарда тутилишича, фуқаролар пенсия тайинланиши хусусида унга доир ҳуқуқ вужудга келганидан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ бунда пенсия тайинлаш ва уни тўлаш фақат Пенсия жамғармасига мурожаат қилинган кундан бош­лаб амалга оширилишини ҳисобга олиш лозим (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди).

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон пенсия ёши паст бўлган мамлакатлар қаторига киради. Масалан, Японияда фахрий дам олишга 70 ёшда кузатилади.

Мамлакатимиз аҳолиси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра, эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қайд этиш жоиз, пенсия миқдорини ҳисоб­лаб чиқаришда иш стажининг охирги 10 йили асос қилиб олинади. Иш стажи етарли бўлмаган ҳолда эса тўлиқсиз пенсия тайинланади. Бунинг учун фуқаронинг камида 7 йиллик иш стажи бўлиши лозим. Иш стажига эга бўлмаганлар давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга эмас.

Якка тартибдаги тадбиркор, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун иш стажини расмийлаштириши зарур. Айримлар ёлланиб, кунлик тушум ёки йил охирида ваъда қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – ғалла ёки мева-сабзавотлар олиш учун ишлаб, эртага пенсияга чиқишда зарур иш стажига эга бўлмай қолишади.

Келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтиб фаолиятини бошлагач, давлат солиқ идораларига ўзи учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида ҳар ойнинг 25-санасигача суғурта бадали тўлаб бориши лозим.

Уч кишини ёллаб ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркор эса ёлланган ходим учун ҳам энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида суғурта бадали тўлаб боради. Солиқ идораси суғурта бадаллари тўлангани ҳақида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига рўйхат тақдим этади ва унга асосан жамғармада якка тартибдаги тадбиркорга ва унинг ёлланган ходимига меҳнат дафтарчаси очилади.

Шунингдек, қонуний равишда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс ваколатли орган томонидан берилган чет давлат ва у ерда бўлган вақт тўғрисида маълумотномани доимий яшаш жойи бўйича пенсия жамғармасига тақдим этса ва энг кам иш ҳақининг камида бир баробари миқдорида солиқ идорасига суғурта бадали тўлаган бўлса (тўлов даври ҳар ойда, чоракда ёки келганидан кейин уч ой ичида), пенсия та­йинлашда иш стажига қўшиб ҳисоб­ланади.

Деҳқон хўжалиги бошлиғи, қорамол етиштирувчи ҳар йили 1 октябрга қадар энг кам иш ҳақининг 4,5 баробари миқдорида суғурта бадали тўлайди ва бу ҳақда солиқ идораси тақдим этган маълумотга кўра пенсия жамғармасида меҳнат дафтарчаси очилиб, иш стажи юритиб борилади.

Ёлланма ишчининг пенсия жамғармасида иш стажи ҳисобланиши учун у тўлайдиган суғурта бадали миқдори энг кам иш ҳақининг 0,5 баробаридан кам бўлмаслиги керак.

2016 йил 27 декабрда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Ушбу қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 47 ва 65-моддаларига ўзгартириш­лар киритилди. Хусусан, 47-модда биринчи қисмининг “а” ва “б” бандларидаги “уч ой” деган сўзлар “олтмиш кун” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур “а” бандга кўра, пенсия унга мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. Бироқ қонун пенсияни бирмунча олдинроқ муддатдан тайинлашни ҳам назарда тутади.

2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга кўра, ходим ва унинг иш берувчисининг тўловлари жамғариб борилади, инвестиция қилинади ва тўловчининг ўзи пенсияга чиққунга қадар даромад келтиришда давом этади. Ушбу барча жамғармалар шахсий мулк ҳисобланади. Айни шу сармоя давлат пенсиясига қўшимча пул маблағлари тўланишини таъминлайди.

Киши меҳнат шартномаси бўйича ишлай бошлаши билан мажбурий тартибда Халқ банкида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) очилади. Бадалларни ҳисобвараққа ихтиёрий ажратадиганлар ҳам бор. Булар – якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари, бошқа фуқаролар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаши ва фаолият соҳасидан қатъий назар, “Халқ...”, “Хизмат кўрсатган ... арбоби” ва “Хизмат кўрсатган...” фахрий унвонларига эга пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши назарда тутилган. Кейин айрим бошқа тоифадаги шахслар, масалан, ҳарбийлар ҳам худди шундай имтиёзга эга бўлишди.  

Худди шунингдек, шу пайтгача тиббиёт муассасасида ишлаётган пенсио­нер-шифокорларга ҳар ойда пенсия миқдорининг 50 фоизи бериларди. Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсия тўлиқ, яъни 100 фоиз миқдорда тўланиши тартиби белгиланди.

Г. САИДАЛИЕВА

тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"