Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6063
6993
7118

-125
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191127
199080
109794

+89286

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 256 573
Главная "ISTE'MOLCHI" Ким кафолат беради?

ishonch_telefon_160_1Тахтакўпир туманида истиқомат қилувчи Е.Алланбергенов Нукус шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ишонч телефонига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Сабаби, у Нукусдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо дўконидан 180 000 сўмга автомобиль сигнализациясини сотиб олади, лекин товар яроқсиз бўлиб чиқади. Носоз товарни сифатлисига алмаштириш ёки пулини қайтариб бериш ҳақидаги талабини дўкон эгаси рад этади. “Сотилган эҳтиёт қисм қайтариб олинмайди, пули ҳам қайтариб берилмайди. Эҳтиёт қисмга мен кафолат бермайман, чунки мен сотувчиман, фақат сотаман!” дейди сотувчи.

Шаҳар ИҲҲҚЖ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди. Сотувчи ва дўкон эгасига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун борасида тушунтириш берилди. Натижада яроқсиз автомобиль сигнализацияси янгисига алмаштириб берилди.

Шунингдек, шаҳар жамияти ишонч телефонига Янги дарё кўчасида яшовчи М.Бозорбоевадан ариза келиб тушди. Истеъмолчининг баён қилишича, у Нукусдаги Савдо комплексида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорнинг дўконидан  кир ювиш машинасини 1 800 000  сўмга сотиб олади. Бироқ уйга олиб боргач, унинг носозлиги маълум бўлади. Фуқаронинг кир ювиш машинасини бошқасига алмаштириб бериш ёки пулини қайтариш бўйича талаби  қондирилмайди.

Нукус шаҳри ИҲҲҚЖ мутахассислари томонидан ушбу ариза ўрганилиши жараёнида кир ювиш машинасининг ҳақиқатан ҳам яроқсиз экани аниқланди. Сотувчи ва харидорга тушунтириш ишлари олиб борилди. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига биноан, носоз кир ювиш машинаси сотувчи томонидан таъмирлаб берилди.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси ИҲҲҚЖ

сектор бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"