Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1624
1214
0

+1214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
6604
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 111 536
Главная "ISTE'MOLCHI" Назорат тадбирлари

istemolchi_himoya_160кўплаб қонунлар ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда

Давлат рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан ўтган йил давомида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларга риоя этилиши ҳамда соҳага оид тегишли қонуности ҳужжатларига амал қилинишини назорат қилиш, қонун талаблари бузилишининг олдини олиш ва қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Умуман, турли соҳалар бўйича фуқаролардан жами 312 та мурожаат тушган бўлиб, агар уларни таҳлил қиладиган бўлсак, 164 таси коммунал, 132 таси савдо, 9 таси транспорт хизмати ва 7 таси бошқа соҳага тўғри келди. Пировардида 298 та шикоят мурожаат эгалари фойдасига ҳал этилиб, жами 94022 минг сўм маблағ уларнинг фойдасига йўналтирилди. Шунингдек, ишонч телефони орқали ҳам жами 20 та мурожаат расмийлаштирилиб, уларни кўриб чиқиш натижасида 19 нафар истеъмолчи фойдасига жами 3135,2 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-қитоб қилинди, 1 та мурожаат юзасидан эса тушунтириш берилди.

Энди ижобий ҳал этилган шикоятларнинг баъзилари билан танишайлик. Наманган шаҳри, Гўзал берккўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро А. Нурматовнинг устахонада автомашинасини таъмирлатганлиги, лекин автомашина мотор қисмида товуш борлиги юзасидан бир неча бор мурожаат қилса-да, уста уни қайта тузатмаганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Автомашинани таъмирлаган уста Шерали Абдуллаев билан суҳбатлашилганда, у ҳақиқатдан ҳам автомашинанинг мотор қисмида товуш борлигини тан олди ва автоуловни соз ҳолатга келтириб берди.

Наманган шаҳри, Дўстлик шоҳкўчаси, 1-уй, 35-хонадонда яшовчи фуқаро Х. Қирғизов томонидан йўлланган мурожаатда у “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Наманган филиалига вилоят архитектура ва қурилиш бошқармасининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказмоқчи бўлиб борганда молия муассасаси тўлов суммасининг 0,5 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ ундиришидан норози бўлган. Мазкур масалани қонун доирасида ўрганиб чиқиб, истеъмолчига тегишли жавоб йўллаш учун шикоят хати Марказий банкнинг вилоят бош бошқармасига юборилди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчиларнинг коммунал соҳадаги муаммоларини ўз вақтида ва жойида кўриб чиқиш мақсадида соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарда фуқароларнинг қабул кунлари ташкил этилиб, белгиланган жадвал асосида уларнинг муаммоларини эшитиш йўлга қўйилди. Ана шундай тарзда ўтган йили жами 790 та фуқаро қабул қилинган бўлиб, истеъмолчилар фойдасига 27106,5 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг январь, февраль, март, апрель, май, июнь ойлари учун шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорлари ҳамда савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган 10 турдаги асосий истеъмол маҳсулотларининг энг юқори чекланган нархлари назоратга олинди. Вилоят давлат солиқ ва молия бошқармалари, вилоят бозорлар уюшмаси раҳбарлари билан келишилган ҳолда маҳсулотлар нархлари белгиланиб, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди ва барча деҳқон бозорларининг кўринарли жойларига осиб қўйилди. Қолаверса, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар кунлик мониторинг қилиниб, вилоят ҳокимлигига маълумотлар киритиб бориш йўлга қўйилди.

Деҳқон бозорлари ҳамда чакана савдо дўконларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 4 та улгуржи савдо базаси томонидан 2016-2017 йилларда захира омборларига жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон бозорлари ҳамда улгуржи базаларга қарашли савдо дўконларига арзонлаштирилган нархларда савдога чиқариш масаласи ўрганилиб, олиб борилаётган ишлар хусусида вилоят ҳокимлигига ахборотлар киритиб борилди.

Ушбу соҳадаги ҳукумат қарорлари ижроси ҳам доимий равишда назорат қилиб борилди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасида ўтган йилнинг 13 ноябрида ўтказилган 134-йиғилиш баёни ҳамда “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари харид нархларининг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 5-иловасига асосан, 105 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари тўғрисидаги маълумотларни вилоят ғаначилик бошқармасига тақдим этиш йўлга қўйилди.

Ҳукуматимизнинг 2017 йил 31 мартда ўтказилган йиғилишида республикада ички истеъмол бозорини шакар маҳсулоти билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш ҳисобига унинг нархини барқарорлаштириш, нархларнинг асоссиз равишда ошиб кетиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича назоратни кучайтириш чора-тадбирлари масалалари доимий равишда муҳокама қилиниб, маҳаллий ҳокимликлар ва алоқадор ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Хусусан, “Намангануниверсалсавдо”, “Наманган озиқ-овқат агро экспорт”, “Водий саховати агроинвест улгуржи савдо” ва “Юксалиш улгуржи савдо экспорт” масъулияти чекланган жамиятлари улгуржи базаларга тизимидаги савдо дўконлари томонидан вилоят бозорлар уюшмаси ва “Чорсу”, “Сардоба” ва “Яшил” деҳқон бозорларига ҳудудидаги тадбиркорлар ҳамда Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 5 та йирик савдо комплекслари томонидан шакарнинг улгуржи нархи 4750 сўм, чакана савдодаги нархлари 5200 сўм этиб белгилаш, агар қайд этилганидан қиммат нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилган.

Мазкур соҳада Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва вилоят назорат-тафтиш бошқармасининг ходимлари томонидан вилоятдаги деҳқон бозорлари ва савдо дўконларида шакар маҳсулотининг белгиланган чакана нархларда сотилиши юзасидан ўрганиш тадбирлари олиб борилди. Лекин айрим тадбиркорлар томонидан мавжуд топшириқларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам маълум бўлди. Масалан, “Чорсу”, “Сардоба”, “Яшил” деҳқон бозорлари, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидаги деҳқон бозорларида савдо-сотиқ билан шуғулланаётган 103 нафар тадбиркор томонидан маҳсулотнинг тасдиқланганидан 500 -1000 сўмгача қиммат сотаётганлиги ҳолатлари ҳам аниқланди.

Шу боис, 103 та тадбиркорлик субъектига бундай ҳолатларга барҳам бериш, истеъмолчиларга кўринарли жойларга шакарнинг чакана нархи 5200 сўм эканлиги тўғрисидаги ёзувларни стенд кўринишида осиб қўйиш, шакар ва бошқа маҳсулотларни сотишда тўлов терминалларини ўрнатиш ва чекларни истеъмолчиларга бериб, савдо қоидаларига риоя этган ҳолда иш юритиш, акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирилди.

Шунингдек, ички истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари учун масъул бўлган барча идоралар раҳбарлари ва ҳокимларга шакар маҳсулоти нархлари бўйича юзага келган тартибсизликларни қисқа муддатларда бартараф этиб, маҳсулот белгиланган баҳоларда сотилишини таъминлаш бўйича кундалик назорат ўрнатиш, барча турдаги савдо дўконлари, йирик савдо комплекслари ва дехқон бозорларидаги расталарда маҳсулотнинг бир килограммини улгуржи сотиш (Хоразм ва Ангренда ишлаб чиқарилган) 4450 сўм ва чакана сотиш нархи 4900 сўм ҳамда мамлакатимизга чет давлатдан келтирилган шакарнинг 1 килограмми учун 5000 сўмдан нарх белгиланиб, ундан юқори нархда сотган ҳолатларда айбдорларга нисбатан кескин чоралар кўриш юклатилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"