Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1621
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
146278
191346
162377

+28969

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 645 906
Главная "ISTE'MOLCHI" Яширин рекламага чек қўйилди

reklama_160_1Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси рек­лама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг ўтган йили реклама бозорини тартибга солиш, иш жараёнида йўл қўйилаётган хато ҳамда камчиликларнинг олдини олиш, бир сўз билан айтганда, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан амалга оширган назорат тадбирлари ўз самарасини берди.

Дастлаб вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда кўрсатилаётган иш-хизматлар ташвиқотларини ташқи рекламалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши бўйича ўрганиш тадбирлари олиб борилганда 20 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Жумладан, “Рухсор ҒМ” радиоканалида “Реклама тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан таҳлиллар ўтказилди. Хусусан, 2017 йил 6 июль куни соат 08:59 да радиоканал томонидан Фарғона вилоятидаги “Yes carpet” гиламлари тўғрисида эфирга узатилган рекламада “Уйингизга олиб бориб, жойлаб, қирқиб, мебель жиҳозларингизга мослаб, элтиб, солиб беришгача бизда бепул” деган маълумот берилган, бироқ мазкур реклама материали матнида маҳсулотни етказиб бериш  ва хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳамда радиуси ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилмаган.

Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил 17 июндаги 39-95/03-20-сонли хатида ҳам реклама қилинаётган товар (иш, хизмат)ларнинг хусусияти ва чегараси ҳақида ахборот берилмагани ҳолда жойлаштирилаётганлиги истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида ноаниқ ва ишончсиз бўлган маълумот етказилишига сабаб бўлаётгани қайд этилган. Таҳлиллар мобайнида аниқландики, юқоридаги ташвиқот материали “Рухсор ҒМ” радиоканали ва Марғилон шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Ҳакимов Улуғбек Акрам ўғли ўртасида 2017 йил 7 мартда тузилган шартномага асосан эфирга узатилган. Реклама ролиги матни якка тартибдаги тадбиркор ўзи томонидан тайёрланган ва “Рухсор ҒМ” радиоканалига тақдим этилган. Шу боис, шартноманинг 5.7- бандига асосан буюртмачи, яъни якка тартибдаги тадбиркор Ҳакимов Улуғбек Акрам ўғлига реклама ролигининг “Рек­лама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ бўлиши юзасидан мажбурият юклатилди.

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан, рекламага қўйилган талаблар бўйича тарғибот матни аниқ ва ишончли бўлиши керак. Шунингдек, қонуннинг 13-моддасида “Но­аниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек, давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган рек­лама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади ва нотўғри реклама тақиқланиши” белгиланган. Қонуннинг 29-моддасида “Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлиши” қайд этилган.

Таҳлиллар натижасида якка тартибдаги тадбиркор Ҳакимов Улуғбек Акрам ўғли томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 13-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил  12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ҳамда камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан жавоб хати олинди.

Умуман, ҳудудий бошқарманинг Рақобат қонунчилиги, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликларни бузилганлигини кўриб чиқувчи махсус комиссияси томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича 7 та оммавий ахборот воситасига ҳамда 6 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, йўл қўйилган камчилик­ларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда кўрсатмалар берилди. Ташқи рекламалар юзасидан ўтказилган кўриклар бўйича 7 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи реклама воситаларида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари рекламалари жойлаштирилганлиги аниқланиб, қонунбузилиш жойида бартараф этилиб, ноқонуний рекламаларга барҳам берилди.

Шунингдек, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг топшириғига асосан, Матбуот ва ахборот агентлигининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ҳудудда фаолият кўрсатаётган давлат ҳамда нодав­лат телеканаллар ва радиоканаллар, босма даврий нашрлар, реклама агентликлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими вакиллари учун “Оммавий ахборот воситаларида реклама: таҳлил, муаммо ва камчилик­лар” мавзусида амалий-семинар ташкил этилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"