Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3367
5274
5032

+242
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
164943
203261
131797

+71464

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 031 309
Главная "ISTE'MOLCHI" Сув учун олдиндан ҳақ тўланг!

 

suv_tulov_160Мамлакатимиз Президенти томонидан 2017 йил 16 ноябрь куни қабул қилинган “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра,  сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибига жиддий ўзгартиш­лар киритилди.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси электр энергия­си ва табиий газ истеъмоли учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида тўловлар ундирилишини таъминлайди. Бюро ходимлари сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳуқуқига эгадирлар. Ноқонуний ҳолатлар аниқланса, истеъмолчилар сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан узиб қўйилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади. Бунда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахс­ларни қайта улашда истеъмолчилар тоифасига қараб энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 10 бараваригача миқдорда тўлов ундирилади.

Фармонда қайд этилганидек, водопровод ва канализация тармоқлари, сув таъминоти объектларининг эскирганлиги, кўпчилигидан қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланилаётгани, шунингдек, уларни янгилаш ва модернизация қилиш суръатининг пастлиги жойларда кўплаб исрофгарчилик ва аварияларга, сувни етказишда катта йўқотиш ҳамда узилишларга олиб келмоқда. Бундан ташқари, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари ходимларининг касбга тайёргарлик даражаси пастлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, айни пайтда соҳадаги ходимлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари мавжудлиги айтиб ўтилган.

Ҳужжатда республиканинг водопровод-канализация хўжалигини бош­қариш тизимини, сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"