Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
302
6238
6492

-254
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
131335
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 439 617
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳаж ва умрага бориш тартиби ўзгарди

haj_160Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарори билан Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш­лар киритилди. Унга кўра, Ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро олдин Ҳажга бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги 5 йил мобайнида Ҳажга бормаган бўлиши керак эди). Умрага бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида Умрага ёки сўнгги 5 йил ичида Ҳажга бормаган бўлиши керак.

Шунингдек, Ҳажга боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибдаги ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркибига туман бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раи­си, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фао­лиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вакиллари киритилади.

Ҳажга боришга номзодлар навбатга қўйи­лишидан аввал махсус талаблар асосида ишчи гуруҳ суҳбатидан ўтказилади ва сараланади. Бунинг учун фуқаролар йиғини раиси томонидан номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади. Номзодларга улар суҳбатдан ўтказиш ва саралаш учун рўйхатга қўшилгани ҳамда суҳбатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида фуқаролар йиғини раиси томонидан хабар берилади.

Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг 5-санасидан кеч бўлмаган муддатда шаклланган рўйхат асосида Ҳажга борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун номзодларни суҳбатдан ўтказади ва саралайди.

Ҳажга боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан Ҳажга қодир бўлиши;

б) Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши;

в) номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;

г) оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий таснифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;

д) йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши лозим.

Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.

Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текширади ҳамда жамоатчилик фикри асосида фуқарони Ҳажга борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 кун муддатда тавсия беради.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"