Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3370
5274
5032

+242
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
164946
203261
131794

+71467

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 031 312
Главная "ISTE'MOLCHI" Cифатсиз пойабзал

 

poyabzal_ayollar_160Бағдод тумани Майловой қишлоғида яшовчи Т.Ортиқова туман бозоридан ўзи учун кузги аёллар оёқ кийими сотиб олганидан хурсанд ҳолда уйга келди. Оила аъзоларига пойабзални кийиб кўрсатди ва унинг ички қисмида, яъни чап оёқ тагида ноқулай бўртган жой борлигини сезиб қолди. Бозорда у пойаб­зални фақат ўнг оёғига кийиб кўргани ёдига тушди ва афсусланди.

Кейинги бозор куни сотувчига оёқ кийимини қайтариб олиб борган эди, у алмаштириб беришдан бош тортди.

Уйига тушкун кайфиятда қайтиб келган истеъмолчи диванга ўтирганча, чора излай бошлади. Шунда куни-кеча олиб келган газетага кўзи тушди ва қўлига олиб, ҳафсаласиз ўқий бошлади. Бир саҳифага кўз югиртирдию, нигоҳларида умид учқуни пайдо бўлди. Унда туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисининг “Фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда” номли мақоласи чоп этилганди. Мақолада истеъмолчининг нуқсонли маҳсулоти жамият мутахассислари аралашуви билан алмаштириб берилгани ёритилганди. Т.Ортиқова шу куннинг ўзидаёқ жамиятга бориб, муаммо юзасидан мурожаат қилди.

Фуқаронинг мурожаати бўйича жамият ва буюм бозори ходимлари иштирокида ўрганиш ўтказилди. Сотувчига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун моддалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари тўғрисида тушунтирилди. Сотувда бошқа худди шундай пойабзал бўлмагани сабабли харидорга тўлаган пули қайтарилди. Сотувчи келгусида бундай англашилмовчиликка йўл қўймаслиги борасида огоҳлантирилди.

М.ОЛТИБОЕВА,

Бағдод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"