Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
289
6238
6492

-254
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
131323
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 439 604
Главная "ISTE'MOLCHI" Бола 250 тонна тошни тебрата олади

tosh_160Қимирлоқ тош табиатда жуда ҳам кам учрайдиган ноёб жисм. Ривоятларда Нуҳ кемаси ҳозирги Лангар тоғида лангар ташлагани таъкидланган бўлса, бошқа бир манбада Навоий вилоятидаги Сангижумон қишлоғидаги қимирлоқ тош–кемага ўхшаш кенг қиррали майдонча устида тўфон суви қайтгандан сўнг ерга илк қадам қўйган Пайғамбарнинг излари қолгани башорат қилинади.

Сангижумон Нурота тоғ тизмасининг тармоғи бўлган Оқтовнинг жанубий ён бағрида – Хатирчи туманининг Олтинсой қишлоғи ҳудудида жойлашган. Қишлоқнинг номи ҳам шу харсангтош (Сангижумон форсча тебранувчи, қимирловчи тош деган маънони англатади) шарафига қўйилган.

Сангижумон тарихи турли илмий фаразларга сабаб бўлган. Баъзи бир олимлар (Б.Баҳриддинов, А.Саидов ва бошқалар) у массивни 280 млн. йиллар муқаддам ер қаъридан кўтарилган буюк ва қайноқ магматик жисмлардан пайдо бўлган, улар ўз вақтида ер қобиғини ёриб чиқолмасдан, тахминан 250 млн. йиллар аввал чуқурликда қотиб қолган деб хисобласалар, бошқалари (Ҳ.Абдуллаев. И.Ҳамроев) кучли ва мураккаб тектоник харакатлар ҳамда эррозия натижасида у ердаги жинслар бундан камида ўн минг йиллар илгари юзага чиққан деган фикрни билдирганлар.

Қимирлоқ тош – Сангижумон сой бўйидан 9 метр баландликда жойлашган бўлиб, тоғ юзида баланддан узилган лола шаклида турибди. Бу тошнинг ҳажми 75-80 куб метрга, оғирлиги эса 250-270 тоннага яқин. Тошнинг сири унинг тебранишида. Улкан харсангни ҳатто ёш болалар ҳам ҳаракатга келтира олади.

Қимирловчи тош табиатда учраб турадиган ҳодисалардан биридир. Бундай тошлар ер юзининг бошқа ҳудудларида ҳам учрайди. Масалан, Аргентина (Буэнос Айрес шаҳрига яқин жойда), Исроилда (Қуддусда). Айтиб ўтиш керакки, улар Сангижумон тошига на ҳажми, на шакли, на ҳаракат жиҳатидан тенглаша олмайди.

Бу тош яқинида иккинчи сирли харсанг – “Тешиктош” жойлашган бўлиб, ривоятларга кўра, бу тош тешигидан фақатгина гуноҳи йўқ одамларгина ўта олади.

Бундан ташқари, Сангижумонда юздан ортиқ турли кўринишдаги ноёб табиат обидалари мавжуд. “Чилдирма тош”, “Кабутар тош”, “Қизил эгар тош”, “Кобра”, “Йўл­барс”га ўхшайдиган мўжизавий тош­ларни учратиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, ушбу табиат мўъжизаларини, авваломбор, келажак авлодга буст-бутун етказиш мақсадида давлат муҳофазасига олиш ва республика туристик йўл харитасига киритиш мақсадга мувофиқдир.

Турсуной ҒАНИЕВА,

Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейи ходими.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"