Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3369
5274
5032

+242
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
164945
203261
131795

+71466

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 031 311
Главная "ISTE'MOLCHI" Юксалиш ва ривожланиш давом этади

sarimsoqov_160Мамлакатимизда жамоатчилик назоратини олиб борувчи фаол жамоатчилик институти сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов билан федерация ва унинг қуйи тузилмаларида амалга оширилган ишлар ҳақида суҳбатлашдик.

Ўтган йил сарҳисоби ҳамда янги 2018 йилда федерация томонидан кўзда тутилаётган режалар, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Куни-кеча, 2017 йилни кузатиб, янги йилни қарши олдик. Якунланган йил мамлакатимизда барча соҳаларда юксалиш ва ривожланиш йили бўлди, десак, янглишмаймиз.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеликка муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим.

Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, халқимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунига ишончи ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтилганидек, мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни барчамиз бирдек қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур Мурожаатномада давлат ва жамият бош­қарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этиш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида фикрлар билдириб ўтилди. Бу қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамиятини юксалтиришда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишда фуқаролик институтлари, оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий ҳамда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беради, шу билан бирга давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилишида муҳим омил бўлади, деган умиддамиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фао­лиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилингани тўққиз мингдан ортиқ нодав­лат нотижорат ташкилот фаолиятида туб бурилиш ясади. Хусусан, булар қаторида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда.

Федерация томонидан аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир амалий ишлар ҳақида сўзлаб берсангиз.

Федерация ташкил этилган дастлабки кунларданоқ аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш билан бир қаторда, ички истеъмол бозорида сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини кузатиб бориш тадбирларига асосий эътиборни қаратмоқда.

Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлар олиб борилаётгани яхши самаралар бермоқда.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини олиб борувчи йирик жамоатчилик инс­титутларидан бирига айланди. Айни пайтда федерация аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва истеъмол маданиятини шакллантириш, шунинг­дек, ички истеъмол бозорига инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи маҳсулотлар кириб келиши ва сотилишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. Акс ҳолда, “агар қонун бажарилмаса, қонунда бир нарса ёзилиб, ҳаётда ҳаммаси бошқача бўлса, одамларнинг Конституциямиз ва қонунларимизда муҳрлаб қўйилган адолат ва демократия нормаларига нисбатан ҳар қандай ишончи йўқолади”.

Президентимизнинг ана шу фикрлардан келиб чиққан ҳолда, Федерациямиз томонидан кенг жамоатчилик ўртасида қабул қилинаётган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар тарғиботини олиб бориш билан бир қаторда, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш, ёш авлоднинг ҳуқуқий ва интеллектуал тафаккурини шакллантириш, товар ва хизматларни тўғри танлаш учун зарур бўлган ҳаққоний ахборотлар билан истеъмолчиларни таъминлашни янада кучайтиришни мақсад қилиб олдик.

Ягона “Ишонч телефони” маркази фаолияти йўлга қўйилганлиги ва мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида нималар дея оласиз?

– Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро келишув асосида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тегишли тартибда қабул қилиниб, ижро учун ҳудудий бирлашмалар ва тегишли назорат органларга юборилиб, жисмоний шахс­ларга амалдаги қонунчиликка асосан ваколат дои­расида тушунтириш ва маслаҳатлар бериб борилиши таъминланмоқда.

Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 4 225 та мурожаат (коммунал хўжалик–549 та, савдо–633 та, соғлиқни сақлаш–202, газ таъминоти–738 та, сув таъминоти–170 та, алоқа–144 та, транспорт–128 та, электр таъминоти–508 та ва бошқа соҳаларга–1 147 та) келиб тушган бўлиб, шундан 3125 та мурожаат бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 515 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 100 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш таклифи берилди.

Марказнинг ишини такомиллаштириш ва истеъмолчилар (фуқаро ва юридик шахс)нинг оғзаки мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимини жорий этиш, мувофиқлаштириш, фуқаролар оғзаки мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиб, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида истеъмолчилар (фуқаро ва юридик шахс)нинг 1091 ишонч телефонига оғзаки мурожаатларини электрон қабул қилиш дас­тури ишлаб чиқилди. Мазкур дас­тур истеъмолчилар (фуқаро ва юридик шахс)нинг қилган оғзаки мурожаатларини электрон тартибда кирим, таҳлил қилиниши ва умумлаштирилишини таъминлайди.

Жумладан, мурожаатларнинг 2 447 таси (жами аризаларнинг 26,6 %) табиий газ таъминоти соҳасига, 2 272 таси (24,7 %) савдо соҳасига, 1 510 таси (16,4 %) электр таъминоти соҳасига, 502 таси (5,5 %) коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига, 321 таси (3,5 %) сув таъминоти соҳасига, 185 таси (2,0%) транспорт соҳасига, 212 таси (2,3 %)алоқа соҳасига, 190 таси (2,1 %) соғлиқни сақлаш соҳасига ва 1 544 таси (16,8 %)бошқа соҳаларга тааллуқлидир.

Хусусан, Бош прокуратура томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўтган давр давомида федерацияга жами 218 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ижро учун ҳудудий бирлашмаларга юборилган. Уларнинг 215 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга жами 21 958 930 сўм миқдордаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Ўйлайманки, бундан кейинги фао­лиятимизда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги кенг кўламли, самарали ишларни амалга оширамиз.

Зилола ТЎРАБЕК қизи

суҳбатлашди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"