qulbola_160Яқинда Риштон тумани, Қуйи Авазбой қишлоғи, “Обод турмуш йили” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат этишди. Аризада ушбу маҳаллада электр таъминотида муаммолар юзага келгани, яъни электр қуввати 150 вольтга пасайиб кетгани, бунинг оқибатида ҳаттоки телевизор кўришнинг ҳам имкони бўлмаётганлиги ҳақида ёзилган ва амалий ёрдам сўралган.

Ушбу ҳолат бўйича жамиятимиз томонидан туман электр тармоқлари корхонаси раҳбария­тига алоқа хати юборилди.

Туман электр корхонасининг масъул ходимлари “Обод турмуш йили” маҳалласида жойлашган 160 кВА кучланишли трансформатор пунктида таъмирлаш ишларини ўтказишди. Таъмирлаш жараёнида маълум бўлишича, айрим фуқаролар қишнинг совуқ кунларида ўзбошимчалик билан қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланганлиги туфайли трансформаторнинг эҳтиёт қисмлари носоз ҳолатга келиб қолган экан.

Электр корхонаси ходимлари томонидан аризачилар талаби қондирилди. Яъни трансформатор соз ҳолатга келтирилди.

Л.ҲОШИМЖОНОВА,

Риштон тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.