Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3341
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
175125
203261
121615

+81646

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 041 491
Главная "ISTE'MOLCHI" Эҳтиёж – ривожнинг калити

farida_afruz_160Фарида АФРЎЗ, шоира

 

Юртимиз одамларининг фикри, қарашлари, интилиш ва ҳаракатлари ўзгарди. Ўтган аср одамларидан янги аср одамларининг фарқи жуда катта. Энди юртдошларимиз дунёни таниди. Унда бўлаётган воқеа ва ютуқларга бефарқ эмаслар. Бевосита ёки билвосита бу жараёнларда қатнашиб келмоқдалар. Қизғин баҳслар ва рақобатлар ичра яшамоқдалар.

Истеъмолнинг сифати ошди. Дид ва фаросат билан танланиладиган бўлди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги пала-партишлик ва ишончсизлик, таҳлика йўқолди. Энди фақатгина эҳтиёж биринчи ўринга чиқди, чиққанда ҳам ўта маданият билан, санъаткорона ёндашиладиган бўлди. Чунки бозор-у дўконларимиз расталари маҳсулотларга тўлди. Энди бизда танлаш имконияти пайдо бўлди. Завод-фабрикалар, ишлаб чиқариш корхоналари истеъмолчининг диди ва талабини ўрганишга киришди.

Бир сўз билан айтганда, истеъмолчининг эҳтиёжи саноатимиз ривожининг калити, бизнеснинг юрагидир.

Янги йил барчамизга юксак ва фаровон турмуш олиб келсин. Энди биз дунё бозорларидан маҳсулот ташимайлик, аксинча, уларнинг йўллари қадимги буюк ипак йўли карвонлари каби бизга туташсин. Тинчлик ва хотиржамлик барқ урган юртимиз сари омад ва ютуқлар шошиб келаверсин!

Зилола ТЎРАБЕК қизи тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"