Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2279
5004
5274

-270
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
168859
203261
127881

+75380

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 035 225
Главная "ISTE'MOLCHI" Кўпнинг молини ўғри олмас...

mahalla_160_1Бултур Самарқанд шаҳридаги 207 та маҳалланинг 196 тасида турли жиноятлар содир этилди. Уларнинг 78 таси вояга етмаганлар “улуши”га тўғри келди. Шу даврда нотинч оилалар сони бир бараварга ошди. Ўз жонига қасд қилишга оид маълумотлар эса кишини янада ташвиш­лантиради.

Хўш, бундай ачинарли ҳолатлар не сабаб рўй беряпти? Бошга бало бўлган жиноятларнинг илдизи қаерга бориб тақалади? Уларнинг олдини олишда маҳалла, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик қандай ўрин тутади? Бу йўналишда улар қандай ишларни бажаришаяпти-ю, нималарни эътибордан четда қолдиришяпти?

Ҳозир “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими ташаб­буси билан жиноятчилик кўрсаткичлари юқори маҳаллаларда бундай нохушликларга чек қўйиш мавзусига бағишланган учрашувлар ўтказиляпти. Уларда ички ишлар идораларининг

масъул ходимлари, бошқа ташкилот-муассасалар вакиллари ҳам қатнашяптилар.

Навбатдаги тадбир Самарқанд шаҳрининг Расадхона маҳалласида бўлиб ўтди.

– Жиноятлар камлиги бўйича шаҳар маҳаллалари орасида анча юқори ўриндамиз, – дейди профилактика инспектори Илёс Эсонқулов. – Ҳудудимизда ўғрилик, фирибгарлик, гиёҳвандлик моддалари савдоси билан боғлиқ қилмишлар, автофалокатлар кўпроқ кузатилмоқда. Уларнинг барчаси бўйича тегишли чоралар кўрилиб, жиноятчилар аниқланмоқда. Келинг, шу ўринда бир мисол келтирай.

Маст ҳолдаги бир киши автошоҳбекатда турган, эшиклари қулфланмаган автомобилни олиб қочади. Машинада эгасининг мобиль телефони ҳам бўлади. Ўғри ундан беармон фойдаланади. Баъзи кишиларга ўзини “Мен милиция ходимиман”, деб таништиради. Жабр­ланувчига эса “Сенга тегишли бу “арава”ни жарима майдончасига қўяман. Фалон жойда менга учрашиб, 200 доллар берсанг, уни қайтариб оласан!” дейди. Охирида машинанинг давлат рақамини ечиб олади.

Тезкор тадбир натижасида жиноятчи қўлга олинди. Аниқланишича, жабрланувчи ҳам, жиноятчи ҳам бу маҳаллада эмас, балки бошқа-бошқа жойда яшар эканлар. Албатта, бир эмас, иккита автошоҳбекат мавжуд маҳаллада келди-кетдилар кун сайин кўпайиб бориши табиий ҳол. Биз меҳмонлар ҳурматини жойига қўйишимиз, ўз навбатида, улар орасида ғараз ниятда юрганлари, жиноятга қўл уришдан тап тортмайдиганлари ҳам учраши эҳтимолдан холи эмаслигини доимо ёдда тутмоғимиз керак.

– Маҳалламиз ҳудудидан Катта ўзбек тракти ўтган, – дейди фуқаролар йиғини раиси Зокир Сафаров. – Йўлнинг икки тарафида ҳам аҳоли яшайди. Кўпинча турмуш ташвишлари боис уни кесиб ўтишга тўғри келади. Автотранспортлар тезлиги эса катта. Устига-устак, ҳайдовчилар ва пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига доимо бирдек амал қилишмайди. Оқибатда вақти-вақти билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, баъзилари аянчли якун топмоқда. Биз аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фожеалар олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотларга қайта-қайта мурожаат қилиб, пиёдаларни ўтказишга тааллуқли йўл белгиси қўйдирдик. Афсус, фойдаси бўлмади. Энди йўлга светофор ўрнаттириш ташвишида юрибмиз. Бу – биринчидан. Иккинчидан, маҳалламиздаги Чўпонота масканига кўплаб дам олувчилар келишади. Учинчидан, шаҳар четидаги бу ҳудудда овлоқ жойлар кўп. Аллакимлар бизга мавҳум ниятда ўша жойларга келишади. Албатта, пиёда эмас, машинада. Уларнинг ҳар бири билан тушунтириш ишлари олиб бориш эса осон эмас.

Тағин бир гап. Расадхона маҳалласи кўҳна Самарқанднинг туризм ва транспорт тизимлари, шунингдек, иқтисоди ривожланган, муҳим аҳамиятга эга манзилларидан саналади. Бу ерда 50 дан ортиқ савдо шохобчаси, 40 га яқин катта-кичик корхона фаолият кўрсатади. Уларда ишловчилар сони йил сайин кўпаймоқда. Шунга монанд тарзда жиноятлар сони ҳам ортмоқда.

– Далиллар таҳлили маҳалламизда қайд этилган жиноятларнинг 90 фоизи четдан келган кишилар томонидан амалга оширилганини кўрсатди, – дейишди маҳалла фаоллари. – Агар айбдорлар ўз маҳалладошларимиз бўлса эди, биз улар билан тарғибот ишларини олиб борардик. Ҳозирги ҳолатда эса қандай йўл тутишни билмай бошимиз қотмоқда.

Маҳаллада ўз ҳудуди шаъни учун қайғурадиганлар кўп. Қолаверса, рўй бераётган қонунбузарликлар аҳоли хотиржамлигини бузиши табиий.

– Президентимиз халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудда жиноятчилик кўпайиб бораётганини кес­кин танқид қилганди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими бош мутахассиси Фароғат Шокирова. – Биз жойларда халқ билан мулоқотлар уюштириб, жиноятлар сабабларини аниқлашга интилаяп­миз. Одамлар бу соҳадаги хато-камчиликларни ва муаммоларни рўй-рост баён этишяпти. Табиийки, тегишли ташкилотлар аниқланган жиноятлар бўйича зарур чоралар кўриб, қонун устуворлигини таъминлашади. Бўлимимизнинг айни йўналишдаги вазифаси эса нотинч оилалар билан ишлаш, улардаги муҳитни яхшилашга кўмаклашишдан иборат. Шунга кўра, бундай хонадонларга намунали оилалар вакиллари бириктирилган. Маҳаллалар аҳли эса ҳар ойнинг охирги шанба кунида профилактика инспектори билан бу борада бажарилаётган ишлар юзасидан ўзларига ҳисоб беришади. Сўнгги янгилик шундан иборатки, айни кезларда асосий кўчаларга видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"