Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2091
8058
7845

+213
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
135580
254685
109736

+144949

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 685 966
Главная "ISTE'MOLCHI" Олмоқнинг бермоғи бор

qarz_160_1– Қарз шартномаси қай мақсадда тузилади?

М.Отақулова.

Навоий вилояти.

– Аввало, шуни эслатиш жоизки, бу шартнома икки ёки ундан ортиқ шахс­лар ўртасидаги қарз бериш ва олишга боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ниятида расмийлаштириладиган ўзаро келишув ҳужжатидир. Фуқаролик кодексининг 733-моддасида унинг шакли кўрсатилган ҳамда қарз миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, фуқаролар ўртасидаги битим оддий ёзма шаклда, тарафлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда эса, суммаси қанчалигидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Амалда қарз шартномаси қарз олувчи томонидан қарз берувчига тилхат бериш йўли билан расмийлаштирилади. Бу қоида фақат фуқароларга нисбатан татбиқ этилади. Чунки юридик шахс раҳбари ёки унинг бош ҳисобчиси ва вакили юридик шахс муайян суммадаги пулни қарзга олгани хусусида тилхат бериш ҳуқуқига эга бўлолмайди. Тилхат қарз олувчи имзоси билан тасдиқланади ва процессуал жиҳатдан далилга тенг­лаштирилади.

Қарз шартномаси реал битим сифатида у тузилган вақт ва пул ёки ашёларнинг топширилиш вақти бир пайтда юз бериши билан тавсифланади. Бунда пул топширилгани қарз олувчи шартномага имзо чекиши билан тасдиқланса, ашё қарзга берилгани қабул қилиб олиш далолатномаси ёки шартномага алоҳида ёзув киритиш орқали тасдиқланиши мумкин.

Қарз шартномасининг нотариал тасдиқланиши тарафлар хоҳишига боғлиқ. Бу иш улардан бирининг, аксарият ҳолларда қарз берувчининг талабига биноан амалга оширилади.

Фуқаролик кодексида қарз шартномаси мажбурий тарзда нотариал тасдиқланиши белгиланмаган. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, шартномани нотариал тасдиқлаш учун тўланадиган давлат божини тўлаш мажбурияти қарздор зиммасига юкланиши, бу ортиқча харажатдан қарздорнинг иқтисодий аҳволи янада ёмонлашиши эҳтимолдан холи эмас. Энг муҳими, қарз берувчи ўз молиявий ҳолатини ошкор қилишни истамаган вазиятларда ҳам шартномани нотариал тасдиқлашни ортиқча иш деб ўйлаши мумкин.

Қарзга дахлдор низолар фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилади. Қарзни ундириш юзасидан судда даъво кўзғатишнинг муайян муддатлари бор. Умумий даъво муддати уч йил. У қарзни қайтариш мажбурияти вужудга келган пайтдан бошланади.

Фуқаролик кодексининг 736-моддасида қарз олувчи томонидан қарз шартномасини бузиш оқибатлари кўрсатилган. Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаса, 734-модданинг биринчи қисмида қайд этилган фоизлар тўланганидан қатъи назар, қарз қайтарилиши керак бўлган кундан то қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.

Самариддин АМАНОВ,

Конимех тумани давлат нотариал

идораси нотариуси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"