meva_export_120“Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари 6 турдаги маҳсулот бўйича 56 та намунани, жумладан, сут ва колбаса маҳсулотлари, ичимлик сув, болалар озуқаси, какао ҳамда шарбатларни лаборатория синовидан ўтказди. “Хавфсизлик, физикавий ва кимёвий тадқиқотлар вақтида 21 та намуна норматив талабига мос келмаслиги аниқланди. Масалан, сут маҳсулотларида ёғ миқдори органолептик талабларга жавоб бермаслиги, колбаса маҳсулотларида эса крахмал миқдори ҳаддан зиёд кўплиги маълум бўлди”, дейилади “Ўзстандарт” хабарида.

Хусусан, “Гармония” қаймоғи (“Ҳасанмолпром” ХФ), “Браво” қу¬йилтирилган сути (Good Food Organic), “Тонг сутлари” сметанаси, Milky citу йогурти (“Ҳамидахон баракали тайёрлов”), Believe Milk Food йогурти, “Молочный край” қаймоғи ва сметанаси, “Бест” сметанаси (Angren meat-milk), “Иззат” ХФ твороги савдо белгилари органолептик талабларга мос эмас.

“Козимжон омад” ва “Покиза ният” корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эса консистенция, ташқи кўриниш, таъм, ҳид, оқсил ва крахмал миқдори талабларга жавоб бермайди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Республика тадқиқот ва сертификатлаш марказининг кимёвий-биологик лабораторияси жами 232 та ҳолат бўйича маҳсулот стандарт талабига мос келмаслигини аниқлади.

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ бош мутахассиси.