mobil_160Шиддат билан ривожланиб бораётган замонимизда янги инновацион гаджетлардан фойдаланиш давр талабидир. Дўкон расталарида ҳар қандай истеъмолчининг эҳтиёжини қондира оладиган маҳсулотларнинг мўллиги қувонарли ҳол, албатта. Аммо “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, маҳсулотлар орасида сифатсизи ҳам учраб туради.

Марғилон шаҳри, Чустий кўчасида яшовчи

Х.Жабборовнинг Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори рўпарасида жойлашган “Артел” дўконидан сотиб олган “Samsung Galaxy A5” русумли мобил телефони яроқсиз чиқади. Сотувчига мурожаат қилганида, пулини қайтариб бермайди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратуранинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати Фарғона шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида тадбиркор Э.Худойбердиев жорий йилнинг 31 август куни Х.Жабборовга “Samsung Galaxy A5” русумли телефон аппаратини 2 000 000 сўмга сотганини тан олди. Сотувчи истеъмолчининг эътирозини инобатга олган ҳолда унга телефон аппаратининг пулини тўлиқ қайтарди.

Томонларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тарғибот қилиниб, истеъмолчи ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ бош мутахассиси.