Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5062
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102623
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 073
Главная "ISTE'MOLCHI" Тўлов терминали ва валюта сиёсати

plastik_kartochka_160Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмлари жорий қилинди. Унга асосан, экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиши ва сотиши ҳамда ўз маблағини хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш имконияти яратилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда сўм пластик карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. Халқаро тўлов (конверсия) карталаридан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.

Илгари тўлов терминаллари учун ижара ҳақи евро эквивалентида ҳисобланарди. Хўш, эндиликда-чи? 

Марказий банк маълумотига кўра, илгари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи мос равишда – 5 ва 2,5 еврогача эквивалентда белгиланган. Жорий этилган янги тарифга асосан, тўлов терминаллари ижара ҳақи сўмга ўтказилган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланган.

Йўқотилган пластик карталарни янгисига алмаштириш учун талаб этиладиган мажбурий тўловлар қийматида ҳам ўзгаришлар мавжуд.  Илгари жисмоний шахсларга йўқотилган ёки шикастланган пластик карталари ўрнига янгиси берилганда 5 евро эквивалентигача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан эса 10 еврогача эквивалентда ҳақ олинарди. Энди янги тарифда айни хизматлар учун жисмоний шахслардан 10 минг сўмгача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 15 минг сўмгача ҳақ олиш тавсия этилган.

Аввалари пластик картани эмиссия қилиш, блокировка қўйиш ва чиқариш каби хизматлар учун тижорат банклари томонидан 5 евро эквивалентида хизмат ҳақи олинар эди. Ушбу хизмат турлари ҳозирча фақат жисмоний шахслар учун бепул қилинди. Яъни жисмоний шахслар пластик карталари (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карталар)ни эмиссия қилиш, пластик карталарни блокировка (шу жумладан, “стоп-лист”га) қўйиш ва чиқариш каби хизматлар бепул кўрсатиладиган бўлди.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун корпоратив пластик картани эмиссия қилиш хизматига ўрнатилган тариф 15 минг сўм этиб белгиланди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, фуқаролар тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда, яъни халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали чет эл валютасини харид қилишлари йўлга қўйилди. Ҳозирги пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссион ҳақ олинади:

– картани очиш учун – 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);

– картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссион ҳақ – ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда.

Илгари республикамизда тижорат банкларидан халқаро (конверсион) тўлов карталарига тушириб олинган хориж валютасини чет элда нақдлаштиришда комиссия чегирмаси ва кунлик лимитлар мавжуд эди.  Бугунги кунда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олишда операция суммасининг 1 фоизи миқдорида ҳақ олинади.

Дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган.

Шу ўринда эътиборга олиш зарур: хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкин. Одатда бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади. Мисол учун, баъзи давлатларда банкоматлардан хорижий валютани бир кеча-кундузда 100 АҚШ долларигача нақдлаштириш мумкин бўлса, баъзи мамлакатларда бу чегара 2 минг АҚШ долларигача, ёки умуман, чеклов бўлмаслиги мумкин.

Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 дан 100 АҚШ долларигача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди.

Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар амалга оширишда ўрнатилган комиссиядан ҳосил бўлиши мумкин. Ушбу қолдиқ пул пластик карта ёпилганидан сўнггина  мижозга қайтарилади.

Қайд этиш жоиз, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Республика ҳудудида эса халқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағлар жорий айирбошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олинади.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"