Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5135
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102696
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 146
Главная "ISTE'MOLCHI" ОАВда реклама: асосий вазифа – қонун устуворлиги

 

qonun_160Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш, товарларнинг хусусиятлари ва шу каби бошқа маълумотларни истеъмолчиларга етказишда рекламанинг ўрни беқиёсдир. Хусусан, айнан тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишида тарғибот воситасининг роли муҳим бўлиб, у корхона ва истеъмолчи ўртасидаги асосий боғловчи воситадир. Шу билан бирга, реклама муайян харидорларни жалб қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти ва рақобатни ривожлантириш жараёнида асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қиладиган рекламанинг фаолият доираси ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Умуман, айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиётини рекламасиз тасаввур қилиш қийин.

Хориж тажрибасидан маълумки, реклама бозорида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар кўпроқни ташкил этса ва маҳсулот, иш ҳамда хизматлар қанча кўп тарғибот қилинса, рақобат шунга изчил ривожланади. Бу, табиийки, иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлайди.

Бугунги ҳаётимизда телевидение, радио ва босма оммавий ахборот воситалари фаолиятини рекламаларсиз кўз олдимизга келтириш қийин. Чунки тарғибот воситалари ушбу соҳаларнинг моддий ривожланишида асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Лекин шуни унутмаслик зарурки, реклама давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган меъёрларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига, атроф-муҳит ҳолатига зарар етказмаслиги зарур.

Бу, табиийки, юртимизда мавжуд қонунчилик доирасида замон талабларига жавоб берадиган реклама бозори фаолият кўрсатишини тақозо қилади. Қолаверса, реклама бозорида истеъмолчиларга ахборот етказишда ўзига хос қоидалар ҳаммавжуд бўлиб, уларни тартибга солиш учун эса, албатта, ҳуқуқий ҳужжат зарур. Мазкур ҳужжатнинг энг асосийси “Реклама тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлар, яъни низом ҳамда қоидалар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги қонуни ҳаётимизга татбиқ этилганига 19 йил бўлди. Ушбу қонун жаҳон андозаларига мос бўлиб, истеъмолчилар, товар ишлаб чиқарувчилар ва реклама муносабатларига алоқадор барча томонларнинг манфаатларини ифодалашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, бугунги даврнинг тез ўзгариб бораётганлиги, бозор муносабатларининг чуқурлашуви қонун доирасида меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги тушунчаларни аниқ ва равшан қилиб белгилашни тақозо қилади. Бу реклама қонунчилигига ҳам тааллуқли бўлиб, улар реклама бозорини ривожлантириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилиши керак.

Шу боис, мамлакатимизда реклама соҳасида назоратни амалга оширадидан давлат органи ҳисобланган Давлат рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жаҳон андозаларига мос келадиган, тарихимиз, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда янги нормаларни киритиш бўйича иш олиб бориш билан бирга, реклама бозори иштирокчиларига қонун нормаларини тушунтириш ва қонун талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бормоқда.

Шу ўринда миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган баъзи фикр-мулоҳазаларимизни билдирайлик. Одатда кўпинча“Coca-cola” ичимлигининг рекламасида унинг идишидан истеъмол қилишга ундайдиган тарғиботни учратамиз. Ваҳоланки, бирор ичимликни идишидан ичиш бизнинг урф-одатларимизга зид. Балки бундай ичиш Ғарб халқлари одатларига тўғри келар. Маҳсулотнинг бундай тарзда тарғибот қилиниши унга бўлган қизиқишни сусайтириши ҳам мумкин. Умуман, кейинги йилларда реклама соҳасида 200 га яқин қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, хўжалик юритувчи хўжаликларга уларни бартараф этиш, келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Яқинда Давлат рақобат қўмитаси Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда тегишли вазирлик-идоралар билан ҳамкорликда мазкур масалага бағишланган амалий семинар уюштирди. Тадбирда реклама ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир қонунчилик ижросини таъминлаш, реклама бозори иштирокчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, қонунбузарликларнинг олди олиниши,уларнинг профилактикаси самарадорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Оммавий ахборот воситаларида реклама: таҳлил, муаммо ва камчиликлар” мавзусида ташкил этилган анжуманда Давлат рақобат қўмитаси ва бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар, хусусан, Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва тарғибот маркази, Давлат тест маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, газета ва журналлар таҳририятларининг малакали мутахассислари иштирок этди. Йиғилганларга реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ўзига хос хусусиятлари, ўтган йилларда оммавий ахборот воситалари фаолиятида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари, соҳада мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида тегишли тушунтиришлар берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"