Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3341
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111549
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 999
Главная "ISTE'MOLCHI" Назоратчига ҳайфсан берилди

hisoblagich_160_1Фарғона шаҳрининг Белов кўчасида яшовчи З.Тўйчиевнинг “Водийгазтаъминот” УК Фарғона шаҳри филиали ходимлари томонидан  хонадонига табиий газ бўйича ортиқча қарздорлик қайд этилиб,  табиий газ тармоғидан узиб қўйилгани тўғрисида шаҳар прокуратурасига ёзган аризаси жамиятимиз мутахассислари томонидан  ўрганилди.

Аниқланишича, хонадонга 2012 йил 26 декабрда лаборатория қиёсловидан ўтказилган G-4 русумли газ ҳисоблаш ускунаси  (00004м3 кўрсаткичда) ўрнатилган. Ушбу ускуна  2016 йил 20 октябрда навбатдаги лаборатория қиёсловидан ўтказилган.

Ўрганиш кунида газ ҳисоблаш ускунасининг муҳрлари мавжуд, кўрсаткичи 16095 м3ни ташкил қилган. Филиал ходими жорий йил 24 март куни истеъмолчининг табиий газдан 2 270 501 сўм қарзи бор дея далолатнома тузиб,  унга асосан хонадон газ тармоғидан узиб қўйилган. З.Тўйчиевнинг  қарздор эмаслиги ҳақида ушбу ташкилотга қилган мурожаати текширилиб, аниқлик киритилмаган.

Ўрганиш давомида истеъмолчининг тўлов квитанциялари АТБ компьютер базасидаги маълумотлар билан солиштирилганда, хонадоннинг табиий газдан 605 898 сўм қарздорлиги аниқланди. З.Тўйчиев ҳисоб-китоблар билан танишиб, мазкур қарздорликни тан олди ва 606 000 сўм ҳамда қайта тармоққа уланиш учун 13 000 сўм тўловни  амалга оширди. Натижада хонадон газ тармоғига  қайта уланди. Хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган филиал ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

 

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ бош мутахассиси.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"