gaz_160_3Амударё тумани, Манғит шаҳри, Самарқанд кўчасида яшовчи Икром Бекжанов “Амударётумангаз” филиалига ишлатилган газга тўловни амалга ошириш учун  боради. Филиал масъул ходими А.Туриев базани текширмасдан туриб, ҳеч қандай қарзингиз йўқ, деб айтади. Лекин орадан бироз вақт ўтгач, хонадоннинг 261 000 сўм қарзи борлиги ҳақида огоҳлантириш хати келади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида И.Бекжанов Амударё тумани ИҲҲҚЖга ёзма ариза билан мурожаат қилди.

Жамият мутахассислари томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. А.Туриев томонидан истеъмолчига нотўғри ахборот берилгани аниқланиб, 261 000 сўм қарздорлик (ходимнинг  розилиги билан) унинг ойлик маошидан ечиб олинди.