Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6980
9649
8733

+916
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
68671
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 173 603
Главная "ISTE'MOLCHI" Такрорий гувоҳномаларни бериш тартиби

nikoh_180– Қандай ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида муқаддам қайд қилинган туғилганлик, никоҳ тузилгани, никоҳ бекор қилингани ва ўлим  ҳақида такрорий гувоҳномалар берилади?

Дилфуза ОТАҚУЛОВА.

Кармана тумани.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига кўра, далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахслар аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.

Фуқаро ўзига тегишли туғилганлик, никоҳ тузилгани ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар йўқолган тақдирда ёки улар яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, такрорий гувоҳномалар олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун у ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ариза билан далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ бўлими орқали мурожаат қилиши мумкин. Яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этилганда, аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.

Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган  ФҲДЁ органига мурожаат қилса,  такрорий гувоҳнома шу куннинг ўзидаёқ тақдим этилади. Болаларга, вояга етмаганларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга эса бундай ҳужжатлар уларнинг ота-оналари (ёки фарзандликка олувчилари), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари маъмуриятлари аризалари бўйича берилади.

Хорижда истиқомат қилувчи фуқароларга такрорий гувоҳномалар чет тилида тузилган ва нотариал тасдиқланган ишончнома орқали берилишига рухсат этилади. Бу жараёнда ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ҳолдагина қабул қилинади ёки апостиль қўйилган тақдирда такрорий гувоҳнома берилади.

Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Фақат зарур ҳолларда у туғилгани тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши мумкин. Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳнома эса марҳумнинг яқин қариндошлари ва меросхўрларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга шахсларга берилади.

 

Наргиза РАҲМОНОВА,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

ФҲДЁ  архиви архивариуси.
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"