Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3718
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101279
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 729
Главная "ISTE'MOLCHI" Қонун ижроси доимо назоратда

reklama_160Мамлакатимизда реклама бозорини тартибга солиш юзасидан доимий равишда барча чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги боис, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг ўз вақтида олди олиниб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этиляпти.

Буни Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнидаги фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Реклама бозорини тартибга солиш мақсадида “Реклама тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари талаблари ижросини назорат қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида бир қатор қонунбузилишларга чек қўйилди.

Аввало, вилоятда фаолият юритаётган барча босма нашрларда чоп этилаётган ва телевидение ҳамда радио каналларида эфирга узатилаётган тарғибот материаллари, ташқи рекламалар ҳамда транспорт воситаларидаги рекламаларининг қонун талабларига мослиги  доимий равишда назоратга олинди. Шу мақсадда “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга асосан назорат тадбирлари ўтказилганда, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди.  Хусусан, бу юзасидан 7 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган муддатли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Театр-концерт тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумотни тақдим этиш қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан кузатувлар ҳам ўтказиб келинди. Масалан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 2 марта, яъни Хуршид Расулов, Жаҳонгир Отажонов, Озодбек Назарбеков ҳамда Юлдуз Усмонова иштирокида концерт тадбирлари уюштирилган. Мазкур дастурларни ўтказишда концерт ташкилотчилари юқорида номи қайд этилган белгиланган талабларга риоя этилмоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"