Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3286
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111494
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 944
Главная "ISTE'MOLCHI" Солиқ тўлаш маданияти юксалмоқда

soliq_160_2Бугунга келиб ҳамюртларимизнинг солиқ тўлаш маданияти ҳар қачонгидан-да юксалмоқда. Бунга ҳуқуқий тарғибот ишларини намунали йўлга қўйиш эвазига эришилмоқда. Бюджетга тўланаётган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қаерга ҳамда қандай мақсадлар учун сарфланаётгани тизим ходимлари томонидан фуқароларга аниқ далил-рақамлар асосида тушунтириб берилмоқда. Шу боис, солиқ тўловларини амалга оширишда ихтиёрийлик тамойили сезиларли даражада ўсиб  бормоқда.

Бу борада қонунчилигимизда жисмоний ва юридик шахслар учун қатор имтиёзлар берилиб, қулайликлар яратилаётгани ҳам айни муддао бўлаётир. Жумладан, юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари бюджетга тўланиши шарт бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китобини тизимнинг ҳудудий органларига Интернет орқали электрон шаклда тақдим этишмоқда. Натижада тўловлар белгиланган муддатида амалга оширилмоқда. Масалан, Фарғона вилоятида иш юритаётган 16 мингдан зиёд кичик корхона, 13,5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги, ўнлаб қўшма корхоналар солиқларни вақтида тўлашаётгани сабабли вилоят бюджети ҳисобидан бажарилиши режалаштирилган вазифалар ижроси тўлиқ таъминланмоқда.

Эришилган ютуқларда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий солиқ инспекциялари мутахассисларининг ҳам ҳиссалари катта. Улар тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар, очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ўтказаяптилар. Солиқларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида семинарлар ташкил қиляптилар. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2200 нафар солиқ тўловчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 45 ҳолатда 1200 дан зиёд тадбиркорлик субъекти билан давра суҳбатлари уюштирилди. Шу асно соҳага оид 100 тадан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 198 та рисола, савол-жавоб ва шарҳлар тўплами, 4 мингта турли мавзудаги буклетлар  тарқатилди.

Яна бир гап. Солиқ тўловчилар мушкулини осонлаштириш ниятида бошқарма ва ҳудудий инспекцияларда ишонч телефонлари ташкил этилган. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга улар орқали жавоб олишлари, муаммоларига ечим топишлари мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, Фарғонада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал  ривожлантириш учун қандай шарт-шароит ва имкониятлар зарур бўлса, барчаси яратиляпти. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари бу борада тадбиркорларнинг ҳақиқий мададкорларига айланиб бормоқдалар.

Сарвар ҒИЁСОВ,

Фарғона вилояти давлат солиқ

бошқармаси бўлим бошлиғи.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"