Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1232
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104221
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 671
Главная "ISTE'MOLCHI" Ёшлар нима ўқияпти?

kitob_160_1GfK халқаро тадқиқот институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили хитойликлар дунёнинг энг китобхон миллати дея эътироф этилди. Сўровномада иштирок этган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада ақалли бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россияликлар (59 фоиз), учинчи ўринни испаниялик (57 фоиз) китобхонлар эгаллашди. Ушбу институт томонидан аввалги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳиндистонликлар (ҳафтасига 10,7 соатни китоб ўқишга сарфлайдилар), таиландликлар (9,4 соат) ва хитойликлар (8 соат) энг кўп китоб ўқувчи давлатлар рейтингида пешқадам  эди.

Хўш, китобхонлик борасида бизнинг юртимиздаги аҳвол қандай?

Сўнгги пайтларда “ёшлар китоб ўқимай қўйди”, деган фикрни бот-бот эшитадиган бўлиб қолдик. Интернет тармоқларига муккасидан кетаётган ёшлар китобдан анчайин йироқлашгандек туюлади бизга. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Йигит-қизларимизнинг китоб ўқимай қўйгани нақадар ҳақиқатга яқин?

Яқинда Ziyouz.uz портали ҳозирги ёшлар қандай китоб ўқишаётгани билан қизиқди ва “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусида сўровнома ўтказди. Жавоблар жамланиб, тартибланди, ёшлар орасида энг кўп ўқилаётган китоб ва муаллифлар номи www.ziyouz.uz сайтида эълон қилинди. Шунингдек, ёшлар қайси тилларда, қандай мавзуларни муҳокама қилаётгани таҳлил этилди.

Ёшларнинг қандай китоблар ўқиётганини ўрганиш натижасида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz) ҳамда Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 500 нафардан зиёд ўзбек китобхон ёшлари иштирок этишгани, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилгани маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, сўровномада нафақат ўзбекистонлик ёшлар, балки Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШдаги миллатдошларимиз, Россия, Жанубий Корея, Англия, Австралия, Малайзия, Германия, Франция, Бельгия, Хитой, Саудия Арабистони каби давлатларда ўқиб, ишлаётган ватандошларимиз ҳам қатнашишди.

Тадбир ташкилотчиларининг билдиришича, сўровномада қатнашганларнинг ўртача ёши 26 да, энг кичик иштирокчи 2002 йилда туғилган. Энг кўп иштирокчилар – 1992 йили таваллуд топган ёшлар.

Сўровноманинг асосий иштирокчилари (156 нафар – 34,1 фоизи) олий ўқув юрти талабалари бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий олий ўқув юртларида таълим олаётган ватандошларимиздир. Шунингдек, сўровномада 57 нафар таълим, 46 нафар ОАВ, 32 нафар ишлаб чиқариш , 28 нафар иқтисод , 22 нафар АКТ, 8 нафар соғлиқни сақлаш, 7 нафар ҳуқуқ, 3 нафар диний соҳа вакиллари иштирок этишган. Респондентларнинг 27 нафари хусусий тадбиркор, 26 нафари ишчи ва хизматчи, 21 нафари вақтинча ишсиз, 14 нафари коллеж ва мактаб ўқувчиси ҳамда 10 нафари уй бекасидир.

Сўровномадаги  “Ўзбек ёшлари орасида энг кўп ўқилаётган китоб қайси?”, “Ўзбек ёшлари қайси йўналишдаги ва қайси тилдаги китобларни ўқияптилар?”, “Қайси муаллифнинг китоблари энг кўп ўқилмоқда?” каби саволлар жавоби ўрганилганда,
энг кўп ўқилаётган муаллифлар рўйхатидан биринчи ўринни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари эгаллади. Шайх ҳазратларининг 19  номдаги китоби 73 китобхон томонидан ўқилган. Сўровномада китоблари энг кўп зикр этилган муаллиф ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдир.

Ўткир Ҳошимовнинг (2-ўрин) 6 та номдаги асари 48 марта, Чингиз Айтматовнинг (3-ўрин) 14 та номдаги асари 40 марта, Аҳмад Лутфий Қозончининг (4-ўрин) 5 та номдаги китоби 38 марта, Тоҳир Маликнинг (5-ўрин) 16 та номдаги 36 марта ўқилган.
Шунингдек, энг кўп мутолаа қилинаётган муаллифлар рўйхатига ёшлар томонидан китоблари 3 ва ундан кўп марта ўқилган муаллифлар номи киритилган.

Сўровнома жавобларига кўра, йигит-қизларимиз кўп ҳолда жаҳон адабиёти, ўзбек адабиёти, диний-маърифий, тарихий, психология, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий йўналишдаги китобларни ўқийди..

Маълум бўлишича, китобхон ёшлар, асосан, босма китобларни ўқишни ёқтиради. Электрон асарлар орасида Android тизими учун мўлжалланганларидан кўпроқ фойдаланилган. Айрим иштирокчиларнинг билдиришича, улар китобни аввал электрон вариантда ўқиб, агар ёқса, унинг босма вариантини сотиб олиб, қайта ўқийди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан ўқилаётган китобларнинг энг кўпи, яъни 78 фоизи, табиийки, ўзбек тилида, 22 фоизи эса хорижий тилларда экани аниқланди.

Айни пайтда биз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда ушбу ҳужжат асосида кўрилаётган чора-тадбирлар ёшлар китобхонлиги борасида ижобий ўзгаришларни юзага келтираётганига ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

 

Г.МУРОДАЛИЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"