Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3152
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136112
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 562
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳуқуқбузарлар қарздорлиги ундирилди

nexia_180Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд ҳужжатлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг 54,2 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги мажбурий тартибда ундирилди.

Жумладан, Урганч шаҳридан рўйхатдан ўтган “Отаназар ҳисобчи” МЧЖ умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланган бўлиб, ушбу субъектда ўтказилган текширишда жамиятга нисбатан қўлланилган молиявий жаримадан муддати ўтган 30 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли мазкур қарздорлик эвазига жамиятга тегишли “Кобальт”  русумли автомашина хатловга олинди.

Мажбурий ижро бюроси иш юритувида бўлган 76,8 миллион сўмлик ижро ҳужжатига асосан, автотранспорт хизмати фаолияти билан шуғулланувчи “Жанубгазавтохизмат” унитар корхонасига тегишли “Нексия” русумли автомашина ҳам хатловга олинди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудлардаги солиқ инспекциялари ходимлари томонидан ўтган икки ой давомида жойларда солиқ тўловчилар билан 22 марта профилактик суҳбат ташкил этилди ва мазкур тадбирларда аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан расмий огоҳлантиришлар берилди.

 Азиза ШЕРМАТОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"