Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4591
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107580
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 030
Главная "ISTE'MOLCHI" Банк кредитлари – ривожланиш омили

biznes_180“Асака” акциядорлик тижорат банки   кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, корхоналар фаолияти доирасини кенгайтириш, мавжудларининг ишлаб чиқариш имкониятини барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга замонавий технологияларнинг кириб келиши, инновацион ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, пировардида аҳоли учун замонавий ва қулай шароитларнинг яратилишида молиялаштириш усуллари, жумладан, банк кредитлари муҳим роль ўйнамоқда.

Бугунги кунда “Асака банк”нинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган 26 филиал, 83 мини банк, чакана банк хизматлари кўрсатувчи 192 та шохобчадан иборат бўлиб, улар хизматидан кенг аҳоли қатлами ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, кичик бизнес вакиллари самарали фойдаланиб келмоқда.

Мазкур банкнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтираётган кредитлари ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида банк томонидан соҳани ривожлантиришга 1539,6 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида, айниқса, меҳнат ресурслари зич жойлашган ҳудудларда хизмат кўрсатиш муассасалари ташкил этиш, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириб, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни яхшилаш, кўплаб янги иш ўринлари яратиш имкониятлари кенгайди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш  ва ички бозорни тўлдириш  мақсадида тадбиркорларга 652,0 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари берилди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш ва шу орқали уларни иш билан таъминлаш, чорвачилик, асаларичилик, паррандачиликни ривожлантириш ва иссиқхоналар ташкил этиш учун 10,7 млрд. сўм миқдорида имтиёзли шартларда кредит маблағлари ажратилди. Хотин-қизларга ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида 126,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли сармоялар берилди. Натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, аҳолига савдо ва сервис хизматларини кўрсатиш, оилавий бизнес, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланувчи тадбиркор опа-сингилларимизнинг сафи кенгайди, кўплаб хотин-қизлар доимий иш жойлари билан таъминланди.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, банк кредит кўйилмалари ҳажми 13 787,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Унинг 97 фоиздан ортиқ қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат эканлиги эътиборга моликдир.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"