Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2150
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123218
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 668
Главная "ISTE'MOLCHI" Тушунтириш кор қилди

telefon_180Урганч шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан соҳага оид қонунлар асосида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари ҳамкорлигида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб келиняпти.

Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ҳамда Урганч шаҳри ҳокимининг шу йил 13 мартдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Урганчда жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисидаги”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳақида тушунтириш берилди.

Тадбир давомида мутахассислар иштирокчиларнинг коммунал (табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув, иссиқлик таъминоти, савдо, хизмат кўрсатиш ва транспорт соҳалари бўйича саволларига жавоб беришди. Шунингдек, тадбир жараёнида истеъмолчилардан турли соҳалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси Урганч шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилаяапти ҳамда ижобий ҳал этилмоқда.

Масалан, Хива туманидаги, “Газчи” маҳалласида яшовчи Шаҳло Абдуллаеванинг аризасида қайд қилинишича, у якка тартибдаги тадбиркор Хуршида Латипованинг Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган савдо дўконидан SAMSUNG Galaxy J2 Prime моделли қўл телефонини 1035000  сўмга харид қилган. Бироқ уч кун ўтмай, ушбу телефоннинг нуқсонлари пайдо бўла бошлаган. Шу сабабли Ш.Абдуллаева дўкон сотувчисига нуқсонли телефонни янгисига ёки бошқа моделлисига алмаштириб беришни сўраган. Бироқ дўкон сотувчисидан қўпол тарзда рад жавобини олгач, истеъмолчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилади.

Ўрганиш мобайнида тадбиркорга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари тушунтирилди. Натижада нуқсонли  телефон хариди учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди.

Элмурод ҚУРАМБОЕВ,

Урганч шаҳри ИҲҲҚЖ ижрочи директори.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"