Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3669
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106658
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 108
Главная "ISTE'MOLCHI" Жамиятда жамоат ташкилотларининг ўрни

logo_federasiya_160Бугунни кунда ҳукуматимиз томонидан  истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштиришга катта аҳамият қаратилган.

Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Федерация марказий ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари раисларининг фуқаролар билан мулоқот кунлари этиб белгиланди.

2017 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролар билан жами 7670 марта шундай мулоқот ўтказилди.

Мазкур мулоқотлар давомида фуқаролар уй-жой коммунал (2208 та), савдо (1371 та), соғлиқни сақлаш (576 та), алоқа (240 та), транспорт (307 та), сервис хизматлари (242 та), таълим (280 та) ва бошқа соҳалар (2446 та) бўйича амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлар. Жами қилинган мурожаатларнинг 1184 таси юзасидан Федерация ва унинг тизим раҳбарлари томонидан тегишлилиги бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга муаммоларнинг ижобий ечимини сўраб хатлар юборилган.

Федерация марказий ижро этувчи аппарати томонидан жамоатчилик назорати тартибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Навоий вилоятларида аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги аҳволи ва натижадорлиги бўйича ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчилик, билдирилган таклифларнинг жойида ҳал этилишини таъминлаш мақсадида тегишли вилоят ҳокимликларига киритилди.

Федерациянинг барча даражадаги тузилмалари ҳузурида ташкил қилинган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига ҳисобот даврида 4225 та мурожаат бўлди. 3125 та мурожаат эгаларига ҳуқуқлари тушунтирилди. 515 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 100 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Ушбу даврда  Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 8173 та ариза, таклиф ва шикоятлар келиб тушди. Мазкур ариза ва шикоятларнинг  89,0 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига 2 млрд. 984 млн. 642,0 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Федерация хорижий мамлакатлардаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан уларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида ҳамкорлик алоқалари жуғрофиясини кенгайтирмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида федерация тизимида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш, тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Паркент туманида чорвачиликка ихтисослашган “Consumer Protect”, Бўстонлиқ  туманида қуёнчиликка ихтисослашган “Bo`Stonliq Protect Consumers”, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманларида наслдор эчкиларни боқиш ва кўпайтиришга  ихтисослашган  “Hisor Protect Consumers” ҳамда  “Surxon Protect Consumers” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилиб,  40 та янги иш ўрни яратилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ўтказилган “Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этишда жамоат ташкилотларининг ўрни”  мавзуидаги матбуот анжуманида шулар ҳақида гапирилди.

Азиза ШЕРМАТОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"