Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4553
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107542
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 991
Главная "ISTE'MOLCHI" Назорат тадбирлари

istemolchi_160_1товарлар нархлари барқарорлигини таъминламоқда

Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун ҳужжатлари тарғиботи бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширди.

Аввало, асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилиб, республика ва вилоятдаги матбуот ва оммавий ахборот воситаларида 45 маротаба (телевидение каналларида 15, газеталарда 19 ва радиода 11 маротаба) чиқиш уюштирилиб, соҳага оид мавжуд қонун ҳамда бошқа қонуности ҳужжатлари тарғибот қилинди.

Пировардида ҳудудий бошқармага фуқаролардан тушаётган мурожаатлар сони кўпайди. Хусусан, истеъмолчиларнинг турли соҳалар бўйича шикоят ва аризаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши натижасида уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. Натижада 55 та шикоят хати ва ариза ўрганилиб, 53 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди ҳамда мурожаат эгаларига 42 200,2 минг сўм маблағ ундириб берилди, 2 та шикоят хати эса тегишли ваколатли органларга юборилди.

Мурожаатларни ўрганиш натижаларидан кўриниб турибдики, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўп ҳолатларда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6, 11, 13, 19, 21 ва 23-моддалари бузилган “ишонч телефони”га ҳам фуқаролардан  18 та мурожаат бўлиб, уларнинг 4 таси коммунал, 9 таси савдо, 1 таси транспорт, алоқа хизмати, 4 таси бошқа тармоқларга тегишлидир. Мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида, ўрганилиб муаммоларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилди.

Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг қарори билан вилоятдаги 16 та дорихонада қисқа муддатли текширишлар ўтказилди. Уларнинг натижаларига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун, Президентимизнинг юқорида номи қайд этилган қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари бузилиш ҳолатлари қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори талабига кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ҳамда чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиз, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши керак.

Аммо баъзи дорихоналар томонидан 2017 йилнинг январь–апрель ойларида белгиланган чакана савдо устамасини 20 фоиздан юқори қўллаш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, “Пульс элегант фарм” масъулияти чекланган жамияти томонидан нархларнинг 4 турдаги дори воситаларида жами 33831 сўм, “ФИТО-ФАРМ-ЛЕК” МЧЖ томонидан 2 турдаги дори воситаларида жами 391966 сўм, “Жамол фарм” хусусий корхонаси томонидан 7 турдаги дори воситаларида жами 66041,11 сўм, “Ҳуснижаҳон шифо фарм” хусусий корхонаси томонидан 20 турдаги дори воситаларида жами 321196,70 сўм, “Асл Маржон Фарм” МЧЖ томонидан 5 турдаги дори воситаларида жами 5024,41 сўм, “Фаровон-Зиё-Барака” ХК томонидан 60 турдаги дори воситаларида жами 25965,06 сўм, “Навбаҳор фарм” ХК томонидан 46 турдаги дори воситаларида жами 87023,78 сўм, “Навбаҳор универсал медик” ХК томонидан 2 турдаги дори воситаларида жами 12757,23 сўм, “Конимех дармон фарм” ХК томонидан 3 турдаги дори воситаларида жами 100268,19 сўмга оширилганлиги аниқланди. Оқибатда бундай ҳолатлар Президентимиз қарорининг 1-банди талаблари бузилишига олиб келган.

Шунингдек, айрим дорихоналар улгуржи савдо устамасининг белгиланган 15 фоизидан юқори нархларни қўллаган. Хусусан, “Шифо-Бону” ва “Қизилқум фарм сервис” масъулияти чекланган жамиятлари, “Кармана Меҳр”, “Авентис Навоий” ва “Муяссар Ризофарм” хусусий корхоналари белгиланган чакана савдо устамаларини тўғри қўллаган бўлса-да,  улгуржи савдо устамаси  15 фоиздан ошиқ, яъни 16-17 фоизгача юқори нархларда бўлгани оқибатида чакана нархларнинг ошиши рўй берган.

Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда туман-шаҳар газ ҳамда электр тармоқлари корхоналарида соҳадаги муаммоларни тезкорлик билан жойида кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилган фуқаролар қабули ўз самарасини берди. Қабуллар жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан 18 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган муддатли кўрсатмалар берилди. Уларнинг айримларига Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига асосан, белгиланган тартибда чора кўрилди.

Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан Истеъмол товарлари нархлари тўғрисидаги электрон нарх-наво дастури жорий этилиб, ички бозорлардаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана нархлари доимий равишда мониторинг қилиб борилиб, ҳар 10 кунда электрон нарх-наво дастурига киритилиши  йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари вилоят товар хом ашё биржаси ходимлари билан ҳамкорликда истеъмол товарлари нархлари ва юқори ликвидли товарлар нархлари юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"