Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3171
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136131
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 581
Главная "ISTE'MOLCHI" Шакар энди арзонлашади...ми?

shakar_160Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда республика аҳолисининг шакар ҳамда кондитер маҳсулотлари истеъмоли кўрсаткичи аҳоли жон бошига 32,4 килограммни ташкил этган. Мазкур маҳсулотга бўлган талаб эса доимий равишда ортиб бораверади. Ўсиб борувчи талабни қондириш ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда, ишлаб чиқариш қуввати ички бозордаги эҳтиёжни қоплолмаган тақдирда, маҳсулотни импорт қилиш орқали амалга оширилишидан барча яхши хабардор бўлса керак.

Шакар учун четдан келтириладиган шакарқамиш хомашёсининг баҳоси кўтарилиши маҳсулот нархига таъсир қилмай қўймади, албатта. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 мартдаги тегишли ҳужжатига асосан, бугунги кунда шакарнинг чакана нархи 5200 сўм этиб белгиланди. Мазкур ҳужжатга кўра, шакарни ушбу нархдан юқори сотиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 12 сентябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ички бозорда нарх ўсишининг олдини олишга қаратилган. Унга кўра, жумладан, 15 сентябрдан кукун шаклидаги шакарқамиш ва лавлагидан олинадиган шакар маҳсулотлари ҳамда кимёвий тоза сахароза яримтайёр маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорига олиб кириш учун божхона тўловларига ноль ставка ўрнатилди. Бунинг, табиийки, мазкур маҳсулот импорти учун ўзига хос ижобий жиҳатлари бор.

25 сентябрь куни Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистонга амалий ташрифи ҳамда унда эришилган келишувлар бунинг бир далилидир.

Ушбу учрашувда томонлар Россиядан Ўзбекистонга шакар экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган хабарда ушбу ташаббусни узоқ муддатга мўлжалланганлигига умид билдирилиб, уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлагани таъкидланган.

Россия қишлоқ хўжалиги вазирининг таъкидлашича, россиялик экспорт қилувчилар Ўзбекистонга ёғ-мой маҳсулотлари, ғалла, мол гўшти, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, ширинликларни етказиб беришга қизиқиш билан қарамоқдалар.

Россиялик вазирнинг Ўзбекистонга уч кунлик амалий ташрифи доирасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва Россия шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳам имзоланган.

Шунингдек, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Қирғизистон ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар иттифоқи ҳамда Россия картошка иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама келишув, Россия картошка иттифоқи ва “Sanray agro plus” МЧЖ ўртасида картошка уруғини етиштириш бўйича Ўзбекистон ҳудудида селекция-уруғчилик маркази ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган.

Бундан ташқари, “Ўзпахтаёғ” АЖ ҳамда Маккажўхори ва кунгабоқар уруғини етиштирувчилар миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатлар бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Россиялик экспортчилар Ўзбекистонга ёғ-мой маҳсулотлари, ғалла, мол гўшти, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, ширинликларни етказиб беришни йўлга қўйганидан сўнг юртимизда мазкур озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана сотув нархлари арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Бу ўринда экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро соғлом рақобат, бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти билан импорт маҳсулотлари ўртасидаги рақобат муҳим омил бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Аниқроғи, истеъмол бозорида талабга нисбатан таклифнинг ортиши маҳсулотлар сифатини ошириш билан бирга унинг арзон бўлишини ҳам таъминлайди.

Маъруф ТОШПЎЛАТОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"