Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1624
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
127055
254685
118261

+136424

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 677 441
Главная "ISTE'MOLCHI" Уйинг тинч, ўзинг тинч

suv_tulov_160Мен Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшайман. Ёзёвон туманидаги Марказий Фарғона чўлларида барпо этилаётган сув омбори қурилишида иштирок этаяпман. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Ёзёвон тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилаётган мулоқотлардан бири бизнинг “Махсуссувқурилиш” филиалида ҳам ташкил қилинди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда соҳага оид бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишга бағишлаб ўтказилган мазкур тадбир баҳонасида мени қийнаб келаётган муаммолардан бири ўз ечимини топди.

Тадбирда жамият ходимларига ўзим яшаб турган Жарқўрғон туманидаги электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонимга 921 000 сўм миқдорида асоссиз қарздорлик юкланаётгани ҳолати бўйича оғзаки мурожаат қилдим. Аслида ушбу қарздорлик қаердан келиб чиқди, билмадим. Чунки турмуш ўртоғим Г.Атипова туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди. У мактабдан, мен эса ишлаб турган ташкилотимдан олаётган ойлик иш ҳақимиздан коммунал тўловларни ойма-ой ўтказиб турамиз. Шунга қарамай, уйимизга қарздорлик бўйича огоҳлантириш хати келганини айтдим.

Шу куннинг ўзида жамият ходимлари Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги ҳамкасблари билан боғланишиб, мурожаатим бўйича электр таъминоти корхонасида қайта ҳисоб-китоб ишларини бошлаб юборишди.

Халқимиз “уйинг тинч – ўзинг тинч”, деб бежизга айтмаган экан. Ҳозирги кунда мен иш жойимда фаолиятимни хотиржам давом эттиряпман. Дуч келган муаммоларимизнинг ечимини топишда беминнат ёрдам бераётган инсонларнинг барчасига ўз миннатдорлигимни билдираман.

М.АТИПОВ,

Ёзёвон “Махсуссувқурилиш” филиали ишчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"