Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3362
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111570
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 074 020
Главная "ISTE'MOLCHI" Миллий метрология: ривожланиш истиқболлари

metrologiya_180Мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида “Миллий эталонлар маркази” давлат муассасаси, “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонаси ва “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси (ЎзММИ ДК) ташкил этилди.

Ҳозирги кунда кўп тармоқли, техник жиҳатдан жиҳозланган, бўлиб 15 та ўлчаш тури бўйича ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттестация қилиш, сертификатлаштириш ишларини бажаради. Метрология соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўлчовларнинг ягона бирлилигини таъминлаш тизими асосида амалга оширилади.

Инстутга қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • Метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги ва ишончлилигини таъминлаш;
  • Юқори аниқликдаги бошланғич  ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва тегишли даражада сақлаб туриш;
  • Давлат метрология хизматини ривожлантириш;
  • Мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш;
  • Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун институт лабораторияларида юқори аниқликдаги ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланилади Лабораторияларда жами 155 дона юқори аниқликдаги бирламчи ва 679 дона намунавий ўлчаш воситалари мавжуд.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида жами 195 нафар малакали ходим фаолият юритади. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий илғор миллий метрология институтларида ўқиш ва малака ошириш курсларида иштирок этиш тизими йўлга қўйилган. Жумладан, жорий йилда 20 нафардан ортиқ ходим Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида ва 5 нафар ходим Беларусь Республикаси миллий метрология институтида малака ошириб келишди.

Маҳсулотнинг сифат назорати ўлчаш ва синаш асосида амалга оширилади. Ҳар бир ўлчашлар ва синовлар натижалари эса давлатлараро тан олинишга эҳтиёж сезади. Ўзбекистоннинг Метрик конвенцияга қўшилиши давлатлараро интеграциялашувни таъминлашга, халқаро савдо жараёнларида талаб этиладиган маҳсулотларни синаш ва ўлчаш натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишига замин яратиб беради.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йилда метрология бўйича халқаро Метрик конвенцияга (1875 йил 20 май куни Парижда тузилган) қўшилиш бўйича тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

Лабораторияларда қўлланиладиган ўлчаш ва синаш воситаларини модернизация қилиш ва янги турдаги ўлчаш усулларини ўзлаштириш натижасида 2012 йилда 1 млн. 444 минг донага ўлчаш воситаси метрологик текширувдан ўтказилган бўлса, 2016 йилда  бу кўрсаткич 2 млн. 252 минг донага етди.

Жойларда метрологик хизматнинг ривожланиши ва кенгайиши натижасида ўлчов воситалари  вилоятлардан Тошкент шаҳрига олиб келиб текширувдан ўтказишга эҳтиёж кескин камайган. Мисол учун, Тошкент шаҳрига қиёслаш учун олиб келинадиган ўлчов воситалари сони 2012 йилдаги 216 минг донадан 2016 йилда 61 минг донага тушди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан аҳоли ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида метрологик хизматлар кўрсатувчи 3 та шохобча хизмат кўрсатмоқда. Республикамизнинг чекка ҳудудларидаҳам 33 та шундай шохобча ташкил этилган. 2018-2020 йиллар давомида яна 13 та хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этиш, ҳамда уларни замонавий ўлчов воситалари билан таъминлаш режалаштирилган.

2018-2021 йиллар учун миллий эталон базасини ривожлантириш учун 15 дона эталон харид қилинади. Натижада хорижга қиёслаш учун олиб чиқилаётган 2 122 дона юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини ўзимизда қиёслаш орқали, йилига 1,3 млн. долларлик валюта тежалади. Қарорга мувофиқ, 2018 йилда  6 та 2019 йилда 4 та 2020 йилда 3 та ва 2021 йилда 2 та эталон харид қилиниши белгиланган.  Бунинг натижасида мавжуд эталонлар сони 24 тага етказилиб, республикадаги 2500 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини чет элга юбормасдан ўзимизда метрологик текширувдан ўтказиш имконияти яратилади. 2015-2016 йилларда 43 та эталон калибрлаш (солиштириш)дан ўтказилди.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"