Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5036
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126105
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 554
Главная "ISTE'MOLCHI" Сотиб олинган дорини қайтариш ёки алмаштириш мумкинми?

dori_kasal_160– Дорихонадан сотиб олинган дориларни қайтарсам ёки бошқасига алмаштирсам бўладими?

Зарифа ЮНУСОВА.

Тошкент шаҳри.

– Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил  13 февралдаги 75-қарорида белгиланганидек, “Қайтариш ва алмаштириш мумкин бўлмаган тегишли сифатдаги озиқ-овқат ҳисобланмайдиган товарлар рўйхати”нинг 1-иловасидаги “Чакана савдо қоидалари”нинг 1-моддасига биноан, “Уй шароитида касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олиш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан ясалган ашёлар, асбоблар, тиббий ускуна ва жиҳозлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парваришлаш буюмлари, дори препаратлари) қайтариб олинмайди ёки унга  ўхшаш товарга алмаштирилмайди.

* * *

– Шифокор ёзиб берган дори дорихонада бўлмаса, дорихона ходими уни синонимик дорига алмаштиришга ҳақлими?

Мунира ҚОСИМХЎЖАЕВА.

Юқори Чирчиқ тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 26 июндаги 297-буйруғи 3-иловасига биноан, дорихонада шифокор тавсия этган дори бўлмаса, дорихона ходими истеъмолчининг розилиги билан уни синонимик дорига алмаштириши мумкин.

 

* * *

–Сифатсиз тиббий хизмат кўрсатилган ёки шифокор унинг соғлиғига путур етказган ҳолларда бемор ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиши мумкин?

Мавжуда ШОДИЕВА.

Қарши шаҳри.

– Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан, пациентлар ўз соғлиғига етказилган зарар учун товон пули ундириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун тиббий муассаса раҳбарига ўз норозилигини хат орқали билдириши, агар натижа бўлмаса, Соғлиқни сақлаш вазирлигигача бўлган бошқарув органларига мурожаат этиши мумкин. Агар шунда ҳам натижа бўлмаса, у ҳолда судга даъво аризаси киритилади. Хат ҳам, даъво аризаси ҳам асосланган бўлиши, яъни маълумотнома, тиббий хизмат учун ҳақ тўланганлиги тўғрисидаги квитанция, дори ва тиббий воситалар учун тўланган касса чеклари, касаллик тарихи картасидан кўчирма илова қилиниши лозим.

* * *

– Банк картаси карточкаси орқали хизмат кўрсатишдан бош тортилган ҳолатларда нима қилиш керак?

Абдулҳамид ЮНУСОВ.

Тошкент вилояти.

– Ҳар бир савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси эшигида ёки эълон ва маълумотлар бурчагида кўрсатилган Давлат солиқ инспекцияси, Марказий банк ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг “ишонч телефони”га қўнғироқ қилинг. Аризангизга мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш корхонасига нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўрилади.

* * *

– Бажарувчи буюмингизни бузиб қўйса ёки йўқотса, қаерга  мурожаат этиш лозим?

Исломиддин ТОҲИРОВ.

Самарқанд вилояти.

Агар бажарувчи буюмингизни бузиб қўйса ёки йўқотса, сизга айнан шундай сифатли буюмни топиб бериши ёки йўқолган буюмнинг қийматини икки баробар қилиб тўлаши, шунингдек, зарарингизни қоплаши шарт. Агар бажарувчи сизга айнан шундай сифатли буюмни топиб бермаса ёки унинг қийматини икки баробар қилиб тўлашдан бош тортса, унда сиз Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий бирлашмасига ва туман жамиятларига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

* * *

– Хонадон учун коммунал  ҳақ қандай ҳисобланади?

Дилдора РАСУЛОВА.

Сергели тумани.

– Уй-жой мулкдорлари ширкатларида, фойдаланиш харажатлари бўйича тўловлар миқдори ҳар бир мулкдор учун уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган, уйнинг  умумий майдонида унга тегишли бўлган квартиранинг майдонига мувофиқ қабул қилинган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида белгиланади.

Ушбу талаб Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 13 сентябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги Низомда белгиланган.

Саволларга Урганч тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси

Н.ПАНАЕВА жавоб берди.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"