Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3179
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136139
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 589
Главная "ISTE'MOLCHI" Хатловга олинган товар

spark_160Қарз тўлангач, эгасига қайтарилади

Афсуски, орамизда солиқ тўловларидан бўйин товлаб юрган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган назорат тадбирларида ана шундай қонунбузарларнинг қилмишлари фош этилмоқда.

Вилоятнинг Улуғнор туманидаги “Дўстлик” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси  раҳбарияти томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 45 миллион 983 минг 700 сўм қарздорлигини қонунда белгиланган муддатларда тўламаганлиги оқибатида ушбу солиқ ва тўловларга нисбатан 26 миллоин 882 минг 600 сўм устама жарима (пеня) ҳисобланиб, жами қарздорлик 72 миллион 866 минг 300 сўмга етган. Мажбурий ижро бюроси томонидан берилган 5 кунлик муддатда ҳам тўловлар амалга оширилмаганидан сўнг мазкур корхона тасарруфидаги МТЗ 82-1 русумли  трактор хатланди ва вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Шунингдек, “Улуғнор Агросервис” маъсулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан оз эмас, кўп эмас 20 миллион 621 минг 900 сўм қарздорлиги мавжуд. Корхона томонидан ушбу тўлов амалга оширилмаганлиги учун балансидаги давлат рақами 60 824 МАА бўлган “Дамас” русумли автомашина хатланиб, ким ошди савдоси орқали сотиш учун ҳужжатлар тайёрланди.

Қўрғонтепа туманининг Мусаев кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Ойбек Исломовнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги 6 миллион 804 минг 700 сўм. Шу кунгача тўланмаётгани боис, “Матиз” русумли давлат рақами 60 P 254 JA бўлган автомашинаси хатланди.

Пахтаободлик Икромжон Аҳмадохуновнинг солиқдан 3 миллион 365 минг 938 сўм қарзи бор. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатига асосан, бу қарз ундирилиши шарт. Қарздорнинг яшаш манзилига борилиб, ижро ҳужжатининг мазмуни тушунтирилганида, у тўлов имконияти йўқлигини маълум қилди. Шундан сўнг И.Аҳмадохунов хонадонидаги қорамол хатловга олинди. Қарз тўлангач, эгасига қайтарилади.

Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, ҳеч ким қарздан қочиб қутулолмайди. Аксинча, мажбуриятини унутган инсон ўзи учун ташвиш орттириб олишини кундалик ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.

Қонун доирасидан чиқмаган, тўғри ишлайдиган инсоннинг турмушида ҳам, топган даромадида ҳам барака бўлади. Ҳалол меҳнат қилиб, рўзғор тебратаётган ана шундай юртдошларимизни ҳар қадамда кўриб турибмиз. Аммо тўлов қобилияти бўла туриб, беписандлик қилган, қарздорлигини бартараф этишдан бўйин товлаган кишиларнинг оддий фуқаролик бурчини англаб етмаганига ёинки тушунишни хоҳламаганига ҳайрон қоласан киши. Зеро, қонун-қоида ҳамма учун бирдек амал қилади.

 Зилола Тўрабек қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"