Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3629
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106618
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 068
Главная "ISTE'MOLCHI" Маркетинг ва реклама ҳафталигига тайёргарлик

tadbir_180“ADWEEK” – маркетинг ва реклама ҳафталиги реклама, маркетинг, дизайн, медиа, технологиялар ва кўнгил очиш хизматлари соҳалари мутахассисларини бор бир жойга йиғиб, мазкур йўналишдаги коммуникациялар саноатидаги турли инновациявий ечимларни намойиш этишга ихтисослашган. Ушбу анжуманни ўтказиш юртимизда тобора анъанага айланиб бормоқда.

Мамлакатимизда ўтган йили ҳам шундай тадбир ташкил этилган бўлиб, соҳа мутахассислари ҳаётида катта воқеа бўлганди. Ҳафталик доирасида биринчи марта ушбу йўналишга оид танлов, кўргазма, конференция ва давра суҳбатлари уюштирилганди. Тадбирларда давлат идорлари вакиллари билан бирга тарғибот соҳасидаги мутахассислар, маркетологлар, тизимда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар маркетинг соҳасидаги замонавий технологиялар, реклама фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш механизмлари борасида фикр алмашгандилар.

Яқинда пойтахтимизда навбатдаги “ADWEEK 2017” ҳафталигини ўтказишга бағишланган илк расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда иштирокчиларга ҳафталик доирасида ташкил этиладиган танлов шартларига оид батафсил маълумотлар берилди.

“ADWEEK 2017” маркетинг ва реклама ҳафталиги Ўзбекистон хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот  технологиялари ва ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,  Савдо-саноат палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги, “Миллий маркетинг маркази” корхонаси, “Expocontac”, “DE FACTO” ва “Maslov PR Tashkent” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамкорлигида ташкил этилади.

Юртимизда маркетинг ва реклама соҳасининг энг йирик ҳамда ёрқин тадбирига айланадиган “ADWEEK 2017” ҳафталиги 2018 йилнинг 26 февралидан 2 мартигача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиб, тадбир доирасида кўргазма, анжуман ва танловлар уюштирилиши кўзда тутилган. Умуман, “ADWEEK” ҳафталигини ўтказишдан асосий мақсад бозор иқтисодиёти ва реклама индустриясининг замонавий талабларига жавоб бера оладиган амалдаги брендлар, маркетинг лойиҳалари ва реклама компанияларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янгиларининг юзага келишига кўмаклашишдан иборат. Анжуманда соҳада иш юритаётган агентликлар, дизайн-студиялар, web-студиялар, полиграфия корхоналари, медиа ва маркетинг агентликлари, видеомаҳсулот ишлаб чиқарувчилар, сувенирлар ва эсдалик совғалар тайёрловчилар қатнашади. Тадбир доирасида уюштириладиган кўргазма уч кун давомида пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ташкил этилади.

Анжуманнинг икки куни тақдимотлар, маҳорат дарслари, муҳокамалар кўринишида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондаги реклама соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва соҳани ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. “ADWEEK” танлови эса янги сармоядорлар, ҳамкорлар ва истеъмолчилар диққатини жалб этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни ривожлантиришда ноанъанавий маркетинг ва реклама йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, танлов 2017 йилнинг октябридан бошланади ва 5 ой давом этади.

Маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасидаги танлов турли тоифалар бўйича ўтказилади. Хусусан, видео, брендинг, Print & Outdoor, аудио, интеграциялашган лойиҳа,  SMM, PR, WEB, Indoor& Exhibition, концепт (мазмун), BTL&Event marketing, ижтимоий реклама шулар жумласига киради.

Танлов ғолибларига ўз йўналишлари бўйича “Энг яхши” унвони тақдим этилиб, уни  барча тақдимотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари хабарларида ишлатиш ҳуқуқи берилади. Қолаверса, “ADWEEK 2017” маркетинг ва реклама ҳафталиги ҳақидаги батафсил маълумотга www.adweek.uz сайти орқали ҳам эга бўлиш мумкин.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"