Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1056
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
92653
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 059
Главная "ISTE'MOLCHI" Ўзбекча андиша

otaxon_onaxon180Андишанинг бўлгани яхши, фақат унинг отини қўрқоқ деб атаманг... Энди, бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони нима, унда? Ҳамма гап шундаки, шу андишангиздан ўзингиз жабр чекаяпсиз-у, лекин лом-мим демайсиз...

Қўшнимнинг андишаси

Аёлларнинг суҳбати қизимасин экан, бир гапга тушиб кетишса борми, бор гапни ҳам, йўқ гапни ҳам қойиллатишади. Аммо-лекин, шу гаплар ичида баъзан аччиқ ҳақиқатлар ҳам чиқиб қолади. Қўшни хотиннинг жон куйдириб гапиришидан масала жиддийдек туюлди менга.

– Ҳа, сиз билмайсизда, кун бўйи ишда бўласиз. Ўртада кимга қийин, менга қийин, – дея гап бошлади у. –  Мендан кейинги уйда турадиган қўшнимизчи, биласизми, ҳовлисида катта иссиқхона қуриб олган. Кўчанинг ҳамма газини шу иссиқхонасига тортади, оқибатда газнинг босими камайиб, пишир-куйдир ишларимни зўрға қиляпман.

Майли, буни тушунаман, тирикчилик, у ҳам яшаш учун курашаяпти, дейманда, индамайман. Аммо, шу иссиқхонадаги маҳсулотларига сепадиган алламбало дориларини айтмайсизми? У, бу дориларининг маҳалладаги одамларга зарари борми-йўқми, ўйлаб ҳам кўрмаган бўлмаса керагов. Бу ҳам етмаганидек, шу иссиқхонадаги маҳсулотларни деб ҳар хил пашша-чивинлар кўпайиб кетди. Бир мен эмас, ҳамма қўшнилар ҳам дод-вой қилишяпти. Охири, бир куни шу қўшнига, иссиқхонани аҳоли зич яшайдиган жойда қурмаслиги кераклигини, мабодо, бундан бошқа иложи қолмаган бўлса, бошқаларга зарар келтирмаган ҳолда иш кўришини айтсам, “Узр, опа, шу йил ҳосилни олай, энди тирикчилик дегандек, ўзингиз тушунасиз-ку” дейди.

Қўшничилик, кўз-кўзга тушади, бошқа лом-мим демайман. Ўзи бу ишларини қонунийлаштирганми-йўқми, билмайман. Лекин юзидан ўтолмайманда, андиша қиламан. Ўлсин, бу андиша дегани. Одамни нималарга кўникишга мажбур қилади-а?

 

Дўстимнинг андишаси

– Таниш-билишлар билан бўлган суҳбатларнинг бирида қулоғимга шундай гаплар чалиндики, буни қандай айтишни ҳам билмайман, – дея менга куйиниб гапирди дўстларимдан бири. – Ҳалиги, “Фалончи”ни танийсиз-а? Ҳа, ўша, талабалар шаҳарчасидаги “Фалон” ётоқхонанинг бошлиғи. Шу Фалончи ётоқхонани таъмирлаш учун ҳаммадан пул йиғиб оляпти. Ўқишни битириб кетаётган талабалардан икки ҳисса кўп сўрашяпти. Нега, десам, тайинли сабаб кўрсата олишмайди, бунинг устига шу таъмирлаш учун йиғиб олинадиган пулнинг расмийлаштирилган ҳеч қандай қоғози йўқ. Қани, тўловни амалга оширганлигим ҳақидаги қоғозга имзо чекиб берай, десам, “бўлди, шарт эмас, ўзимга бердингизку, сизни танийманку” дейди... Хўп дедим, аслида бунга ўхшаш норасмий тўловларни улар шу пайтгача ҳам кўп амалга оширишган. Бир гапирсангиз, ўнта баҳонани қалаштириб, сизни гўё туҳматчига чиқариб қўйишади. Рости, хунобим ошди. Унинг бу иши нотўғри ва манфаатпарастлик эканини билсамда, индамадим. Одам андиша қиларкан, тўрт йил шу ерда яшадимку, майли энди, шу пул кетса кетар дедим... Менингку, “майли, кетса кетар”га имконим бордир, лекин бошқалар-чи, моддий томондан имконияти йўқлар-чи? Улар ҳам нима қилишарди, яна омон бўлсин андиша, ҳаммасига кўникишади. Ҳар ҳолда тўрт йил яшаган маскани...

Одам терс гапиришга андиша қиларкан. Ҳой, дўстим, тўрт йил яшаган бўлсангиз, ҳақини тўлагансиз-ку, тилингизнинг қисиқ жойи бўлмаса... Яна, барибир, одамнинг юзидан ўтоламайманда. Андишамни сўзимга қўндираману, қўл силтаб кетавераман.

 

Менинг андишам

Бундай масалалар билан минглаб одамлар мурожаат қилишади. Мана шу муаммолар ҳақида ёзинг, журналистсизку, дейишади. Ёзаман, дейман. Қўлимга қоғоз олиб бир бошдан ёзиб бошлайман. Қоғоз қоралаб бўлгандан сўнг эса бир-бир минглаб андишаларга дуч кела бошлайман. Бирови ундай дейди, бирови бундай дейди. Қарғаниб қўяман, ичимда. Аҳ, андиша ўлсин-а..!

Энди ҳам айбни бошқалардан ахтараверамизми? Ҳаммасини бошлаган ўзимиз эканку. Ҳа, сиз, мен, улар.

Юқорида айтганимиздек, андиша – бу яхши. Бетгачопар бўлма, атрофдагиларни тушун, деб қулоқларга сингдириб юборишган. Албатта, шундай қилиш керак. Бироқ, сизнинг андишангизни ҳамма ҳам тўғри баҳолай олармикан? Сизнинг андишангиз туфайли жамиятимизни чоҳга тортаётган кимсаларнинг сони кўпайиб кетмаяптимикан? Фақат “жавоб беришга, андиша қиляпман”, демасангиз бўлди!

Фарида ИСЛОМОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"