Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4224
6255
6555

-300
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
77534
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 212 941
Главная "ISTE'MOLCHI" Хусусийлаштирилган уй ва квартираларнинг олди-сотдиси

savol_javob_160– Номимдаги квартирамда хусусийлаштириш даврида (1997 йил) жияним рўйхатда турган эди, унинг рўйхатдан чиққанига анча вақт бўлди, квартирамни ўғлимга ҳадя қилмоқчи эдим, жиянимнинг розилигини талаб қилишди, шу тўғрими?

 

Фахриддин Солиев,

Каттақўрғон тумани.

 

– “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 80-бандида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги талаб қилиниши эътироф этилган. Аёнки, жиянингиздан розилик талаб қилиниши ўринли, чунки хусусийлаштириш вақтида у сизнинг квартирангизда рўйхатда бўлган.

***

– Ўз номимга хусусийлаштириб олган квартирамни бир қисмини сотмоқчиман, бунинг учун нотариус томонидан қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Гулжаҳон Агзамова.

Челак шаҳри.

***

– Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқаларга ўтказиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар нотариал идорага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– паспорт ёки шахс ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса унинг ҳарбий билети;

– уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига кадастр ҳужжатлари йиғмажилди;

– оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг розилиги;

– уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги (агар хусусийлаштириш “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг (07.05.1993 йил қабул қилинган) қабул қилингунига қадар амалга оширилган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди);

– “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;

– Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахс­лар тўғрисида маълумотнома;

– уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги тегишли давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;

– уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий рўйхатга олинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтари (нусхаси);

– агар мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми никоҳ давомида орттирилган бўлса эри (хотинининг) нотариус ёки шаҳар (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилиги.

***

– Ўзим яшаб турган квартирамни анча йил олдин, яъни 1993 йил ўз номимга хусусийлаштирганман. Ўша вақтда мен билан бирга ушбу квартирада бошқа оила аъзоларим фарзандларим ҳам бор эди. Ҳозирги кунда квартирамни сотмоқчиман, лекин иккала фарзандим ҳам чет элда яшайди, олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда муаммо бўлмайдими?

Раъно Сулаймонова.

Пайариқ тумани.

– “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 80-бандида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги талаб этилади, деб эътироф этилган. Шу сабабли фарзандларингизнинг розилигисиз олди-сотди шарт­номаси расмийлаштирилмайди.

 

***

 

– Хусусийлаштириш даврида, яъни 2003 йилда квартирамда вояга етмаган икки нафар фарзандим рўйхатда бор эди, ҳозирги кунда улар вояга етган, олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда улардан розилик талаб этиладими?

Сурайё Исаева.

Оқдарё тумани.

– Фарзандларингиз хусусийлаштириш даврида вояга етмаган бўлса-да, ҳозирги кунда улар вояга етган, шу сабабли уларнинг розилиги талаб этилган ҳолда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади.

 

Саволларга Пайариқ туман

2-сон давлат нотариал идораси нотариуси

Азамат БОЛИЕВ жавоб берди.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"