Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
598
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108330
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 883 010
Главная "ISTE'MOLCHI" Сервис маркази устасининг “устамонлиги”

kir_yuvish_m_160Фарғона туманининг Янги турмуш кўчасидаги 37-уйда яшовчи Г.Раҳимова якка тартибдаги тадбиркор У.Ероповга қарашли савдо дўконидан харид қилган LG русумдаги кир ювиш машинаси кафолат муддати ўтмасидан носоз ҳолатга келиб қолди.

Г.Раҳимованинг мазкур масалада Фарғона шаҳри истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида билдирилишича, у кир ювиш машинасини 2017 йил 26 февралда 4 000 000 сўмга сотиб олган. Лекин харид пайтида унга касса чеки берилмаган. Шу йил июнь ойида кир ювиш машинаси бузилиб қолгани сабабли LG сервис марказидан уста чақирилган. Уста эса кир ювиш машинасини тузатиш учун зарур эҳтиёт қисм йўқлигини айтиб, 28 000 сўм хизмат ҳақи олиб кетган.

Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар натижасида тадбиркор У.Еропов Г.Раҳимовага сотилган кир ювиш машинасини ихтиёрий равишда шу русумдаги янги кир ювиш машинасига алмаштириб берди.

Сервис маркази ходими томонидан асоссиз олинган 28 000 сўм “хизмат ҳақи” Г.Раҳимовага қайтарилди ва ундан юзага келтирилган ноқулайлик учун узр сўралди.

Қ.Фозилова,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"