Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4499
6039
6212

-173
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102134
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 237 541
Главная "ISTE'MOLCHI" Ичилмаган сув учун ҳақ

ichimlik_suvi_160Фарғона шаҳрининг Қўқон кўчасидаги 87-уй 2-хонадонда яшовчи М.Васенькин “Сувоқова” ДУКнинг Фарғона шаҳри филиали томонидан ўзига нисбатан ичимлик сув бўйича ҳисобланган 560000 сўм қарздорликни нотўғри деб билиб, бу борада Фарғона шаҳри истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат этди.

Аниқланишича, хонадон ичимлик сув билан таъминланган, бу ерда LX3P15 турдаги Т 072547255 рақамли сув ҳисоблагич ўрнатилган. 2013 йил июнь ойидан бери хонадонда ҳеч ким яшамаган. 2015 йил сентябрь ойида сув ҳисоблагич давлат қиёслов кўригидан ўтказилган. Ўшандан буён ҳозирги кунгача М.Васенкинга филиал назоратчилари томонидан қиёслов кўриги муддати ўтганлиги тўғрисида бирор огоҳлантириш берилмаган.

Филиал томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, хонадон ичимлик сув учун ҳисоб-китобни 2007 йил 1 январдан буён ҳисоблагич бўйича амалга ошириб келган. Лекин 2011 йил январь ойидан бошлаб сув ҳисоблагичнинг давлат қиёслов кўриги муддати ўтиб кетган дея топилган ва бу хонадон ҳисоб-китоби меъёрий тарифда киши боши бўйича ҳисобланиб, филиал ҳисоб-китоб базасида 2017 йил 1 июль ҳолатига қарздорлик 560 000 сўмни ташкил қилган.

Филиалнинг 2017 йил 16 июлдаги 357-хатида М.Васенкиннинг тақдим этган ҳужжатлари, ҳудуд назоратчиси томонидан кўрик муддати ўтганлиги тўғрисида огоҳлантирилмагани ва сув ҳисоблагич талаб даражасида ишлаб келгани асос деб олиниб, хонадон филиал мутахассислари томонидан қайта ҳисоб-китоб қилингани ва 2017 йил 1 август ҳолатга қадар қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

М.Эралиева,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚ жамияти бош мутахасиси

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"