Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1024
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97815
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 495
Главная "ISTE'MOLCHI" Қулай ва кафолатли хизматлар

 

sugurta_160Ҳозирги кунда Ўзбекистон суғурта бозорида мукаммал рақобат муҳити шаклланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, “KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” AJ томонидан ҳам суғурта хизматлари кўрсатиш бозори таҳлили, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича инновацион ишланмалар амалиётга жорий этилмоқда, жумладан:

– мажбурий суғурта турлари билан қопланмаган рисклар ихтиёрий суғурта турлари бўйича янги ишланмалар (суғурта хизматлари) доирасида тўлдирилмоқда;

– энг харидоргир суғурта турлари, жумладан, автотранспорт воситаларини комплекс суғурта қилишда мижоз талабларини қондириш ва суғурталаш имкониятини кенгайтириш мақсадида объектни алоҳида қисмлар бўйича суғурталаш амалга киритилди;

– аҳоли ва унинг соғлиғига зарар етказиш мумкин бўлган асосий ҳолатлар бирлаштирилиб, 30 дан ортиқ рисклар комбинацияси битта суғурта турига жамланди;

– суғурта бозорида рискларни диверсификациялаш, қайта суғурталашнинг альтернатив вариантларини жорий этиш, мижозлар олдида тўлов қобилиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида берилаётган кредитлар суғуртаси турлари бўйича “Суғурта пули” ташкил этилди;

– суғурта хизматларини кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш орқали 20 га яқин суғурта турлари онлайн сотув имкониятига эга бўлди, мижозлар доимий ахборот билан СМС тарзида хабардор этиб борилмоқда.

“KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” AJ суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида мазкур ислоҳотлар ижросида ўзининг фаоллигини кўрсатиб келмоқда. Компания суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича республикадаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания филиаллар тармоғи бўйича жуда кенг географик нуқтага эга бўлишига қарамай жорий йилда яна 7 та янги агентлик тармоғини ишга туширди. Бугунги кунда компания бўлинмаларининг сони 198 тага етди.

Ҳозирда компания томонидан аҳоли ҳамда юридик шахсларга қулай, пасайтирувчи коэффициентларни ўз ичига олган ва ҳар томоннинг манфаатларига тўлиқ мос келувчи суғурта хизматлари таклиф этилмоқда. Компания барча асосий иқтисодий кўрсаткичларда ўсишга эришмоқда. Жумладан, 2017 йил 6 ой якунлари бўйича компания 359,8 мингдан ортиқ суғурта шартномаларини имзолаб, 40,9 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 109,7 фоизга ўсди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида суғурта тўловларининг ҳажми деярли 14,0  млрд. сўмни ташкил этди. Жами  5500 га яқин  ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 30-32 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда.

Мижозлар олдидаги мажбуриятларни тўлиқ ва сифатли бажариш ва бу орқали ижтимоий мамлакат иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиш компаниянинг ўз олдига қўйган бош мақсадларидан биридир.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"