Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5964
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91348
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 755
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмол маданияти ёш танламайди

 

istemolchi_160_1Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармонининг ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳар халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва Ёшлар иттифоқи шаҳар бошқармалари, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, Электр тармоқлари корхонаси, “Тошшаҳаргаз” филиали ҳамда Тошкент Ислом университети раҳбарлари иштирок этишди.

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги Фармонининг 25-бандида “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёш авлодда энергия ресурсларига нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кўрсин” деб алоҳида таъкидланган. Шу боис, Тошкент шаҳридаги мавжуд мактаб, коллеж, лицей, институт, университетлардаги ёшларни табиий бойликларимизга нисбатан тежамкорона ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ҳамда улардаги энергия ресурсларига бўлган истеъмол маданиятини янада шакллантириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар кўриляпти.

Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар, яъни 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бу бир томондан давлатимиз зиммасига улкан масъулият юкласа, иккинчи томондан ёшлар жамиятимизда катта куч ҳам ҳисобланади. Ёш авлод барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиб келинган, мунтазам равишда шаклланиб борувчи бу қатлам табиийки, доимий йўналтириб ва қўллаб-қувватлаб туришни талаб этади.

– Уйида кексалари бор оилаларда газ, сув ва электр энергиясини исроф қилмаслик тўғрисида бот-бот гапирилади, ҳаётий мисоллар келтирилади, – дейди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Анваров. – Бундай неъматлардан оқилона фойдаланиш зарурлиги, уларни исроф қилиш гуноҳ эканлиги болалар онгига сингдирилади. Масалан, зарур бўлмаганда барча хоналардаги лампочкаларни ёқиб қўймаслик, газни меъёрида ёқиш, оқаётган сувлар жумракларини вақтида ёпиш шулар жумласидандир.

Бугунги кунда пойтахтимизда 119 та лицей ва коллеж фаолият кўрсатмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси тегишли ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда таълим муассасаларида бўлиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни беҳуда исроф қилмаслик хусусида давра суҳбатлари, йиғилишлар ўтказмоқда. Бундай тадбирларни ташкил қилишдан асосий мақсад ёш авлод онгига ўсмирлик пайтидан истеъмол маданиятини сингдириш, юртимиздаги мавжуд захираларни асраб-авайлаш ҳақида маълумотлар беришдир.

Матбуот анжуманида бир оила мисолида оддий турмуш тарзимизда қандай исрофгарчиликка йўл қўйилаётганлиги ҳақидаги ролик намойиш қилиниб, унинг салбий оқибатлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўзга чиққанлар истеъмол маданиятини фарзандларимизнинг ёшлигидан бошлаш зарурлигини таъкидлашди.

– Айни пайтда жисмоний шахслар орасида газ истеъмолчиларининг асосий қисми ҳовлиларда истиқомат қиладиган аҳоли ҳисобланади, – дейди “Тошшаҳаргаз” филиали раҳбари Абдусамат Саидвалиев. – Шу боис, фуқаролар айниқса, ёшлар ўртасида табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш масаласи долзарбдир. Мазкур йўналишда тарғибот-ташвиқот тадбирларини қанчалик кучайтирсак, уларнинг самараси ҳам шунчалик яхши бўлади. Шу боис, биз бу борада кенг кўламдаги ишларни олиб боряпмиз.

Тадбирда фойдаланилган газ, электр энергияси, сув ва бошқа коммунал ҳизматларга ўз вақтида пул тўлаш масаласи тўғрисида ҳам сўз юритилиб, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш кишининг фуқаролик бурчи эканлиги таъкидланди. Телеканалларда қарздорлигн юқори бўлган хонадонлар кўрсатилиб, улар танқид қилиняпти. Лекин кишининг ўзи онгли равишда бу ишни қилиши лозим. Тошкент Ислом университети ўқитувчиси Одил Эрназаров ислом динида ҳам қарздорлик қораланиши хусусида маъруза қилди.

Давра суҳбатида тегишли ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, бир қатор таклиф, ғоя ва лойиҳаларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола қилишди ҳамда келгусида аҳолига коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"