Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
566
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108298
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 882 978
Главная "ISTE'MOLCHI" Ижодкорлар қўллаб-қувватланмоқда

 

gazeta_160Фуқароларимизни инсонпарварлик ва тинчликсеварликка чорлашда, меҳнаткашлик ва бунёдкорликка ундашда, ёшларни Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда маданият, санъат ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боис юртимизда ушбу соҳаларни изчил ривожлантиришга доимий равишда жиддий эътибор қаратилаяпти.

Масалан, мамлакатимиз раҳбарининг шу йил 9 августдаги 3184-сонли қарорга биноан, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди тузиладиган бўлди. У, аввало, ижодкорларга зарур шароит ва имкониятлар яратиш, маданият, санъат ва журналистикани ривожлантиришга маблағ ажратиш ва йўналтириш, бу борадаги тегишли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ишлари билан шуғулланади. Иккинчидан, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Рассомлар ижодий бирлашмаси, Театр арбоблари уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмасини моддий таъминлашга, уларнинг фаолияти билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштиришга, мазкур  ташкилотлар аъзолари бўлган ва соҳани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фахрийларга манзилли моддий ёрдам кўрсатишга масъул саналади. Учинчидан, ўзи молиялаштирадиган муассасалар моддий-техник базасини мунтазам равишда мустаҳкамлаб боради, унинг тасарруфидаги мулкни бошқаради, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланади.

Қарорда юқорида тилга олинган ижодий бирлашма  ва уюшмалар аъзолари тўлақонли дам олишлари учун қулайликлар яратиш масаласи алоҳида назарда тутилди. Инчунин, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бўстонлиқ туманидаги “Оқтош” ижод уйи фонд бошқарувига ўтказилиши  қайд этилди.

Масалага шу нуқтаи назардан ёндашсак, Президентимиз 14 августда имзолаган 3201-сонли қарор ҳам маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари равнақи учун хизмат қилиши тайин. Негаки, бу ҳужжатда ўзининг бадиий, ижтимоий-сиёсий мавзудаги асарлари билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга, юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳити мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшаётган шоир-ёзувчилар, рассомлар, маданият ва санъат ходимлари, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш учун қўшимча шароитлар яратишга доир янги вазифалар белгиланди. Аввало, шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйларга ҳамда қишлоқларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган арзон тураржойларга муҳтожлар  рўйхатини шакллантиришда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар, Журналистлар,  Композиторлар ва бастакорлар уюшмалари аъзолари ва ходимларининг, жумладан, истеъдодли ва истиқболли ёшларнинг уй-жойга эҳтиёжлари инобатга олиниши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, тегишли иловаларга мувофиқ, фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун; кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнларини яратганлик учун; оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажарганлик, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун – муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари (учинчиси учун ушбу  давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланганда унинг энг юқори ставкалари), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода  бериладиган материалларга; кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига; кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилганлик учун тўланадиган ҳақнинг энг кам ставкалари тасдиқланди. Бу тартиб-қоидалар 2008 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши, муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини иловаларда белгиланган даражадан кам миқдорда тўлашга йўл қўйилмаслиги уқтирилди.

Қарор ниҳосида Маданият ва Молия вазирликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, “Ўзбеккино" Миллий агентлиги, ижодий уюшмалар ҳамда муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини  Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлайдиган ташкилотлар юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун сарфланадиган харажатлар ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида бўлишини қатъий таъминлашлари лозимлиги эслатилди.

Қуйида қарорнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари ҳақидаги маълумотларни ўзида жам этган 3-иловасини эътиборингизга ҳавола қилаётирмиз.

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали,
телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун
Материаллар тури
Ҳақ тўлаш ставкаси
Ахборот жанрлари
4,0
Таҳлилий жанрлар
5,0
Махсус буюртма материаллар (аккорд)
5,0
Таржима материаллар:
 
Ахборот жанридаги материаллар таржимаси учун
3,0
Таҳлилий материаллар таржимаси учун
4,0
Махсус буюртма материаллар таржимаси учун (аккорд)
4,0
Расмий, тезкор, ахборот-таҳлилий материаллар таҳрири
4,0
Фотоматериаллар (берилган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган суратлар)
1,0
 
Телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун
Материаллар тури
Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича ҳақ тўлаш ставкалари
Ахборот жанрлари
1,36
Таҳлилий жанрлар
2,16
Бадиий-публицистик жанрлар
7,5
Мураккаб дастурлар (ижтимоий-сиёсий ва  ижтимоий-иқтисодий), байрам, телерадио-шоу
15,0
Бадиий ва ҳужжатли фильмлар, сериал, мультфильмларнинг таржимаси (дубляж)
3,0
Болалар учун теледастурлар
4,0
Халқаро ва маҳаллий спорт ўйинлари ва футбол репортажлари
1,5
Видео, -радио ролик, анонс (ҳар бир тайёрланган маҳсулот учун)
0,2
Илмий оммабоп кўрсатувлар
4,0
 
Саҳналаштириш тўловлари
Телекўрсатувлар постановкаси
8,6
Радиоэшиттиришлар постановкаси
7,2
Трансляция
7,0
Дубляж постановкаси
5,0
Видео, -радио ролик, анонс постановкаси
15,0

 

Изоҳ: ушбу илованинг мақсадлари учун махсус буюртма (аккорд) материаллар –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда давлат органларининг махсус буюртмаси бўйича Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти (фармонлар, қарорлар, фармойишлар, расмий ташрифлар, сафарлар, матбуот конференциялари, баёнотлар, маърузалар, учрашувлар, нутқлар), Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, бошқа давлат органлари фаолияти, шунингдек, муҳим расмий тадбирлар, халқаро воқеалар, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий, спорт соҳаларидаги муҳим воқеалар ҳамда чет элларда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида ёзилган материаллар.

Телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун тўловлар бир соатлик кўрсатув ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ тайёрлади.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"