Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
584
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97375
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 055
Главная "ISTE'MOLCHI" Электр тармоғидаги носозлик туфайли

 

conder_160Қўқон шаҳрининг Уста Бозор кўчасида яшовчи С.Мирзаева Хитойнинг “Hair” компаниясида ишлаб чиқарилган кондиционер хариб қилиб, ўтган қиш мавсумида фойдаланди. Лекин кондиционер талаб даражасида иситмади. У қишда электр қуввати камлиги учун кондиционер яхши ишламаётган бўлса керак, ёзда балки носозлик бор-йўқлигига аниқлик киритилар, деган андишада бўлди. Лекин буни қарангки, кондиционер ёзги мавсумда ҳам яхши ишламасдан “ҳунар” кўрсатди.

Шундан сўнг фуқаро сервис маркази мутахассисларига кондиционерни сифатлисига алмаштириб бериш талаби билан мурожаат қилди. Сервис марказидагилар эса кондиционерни текшириб кўриб, унинг соз ҳолатда эканини билдирди. Бу жавобдан қониқмаган истеъмолчи кондиционернинг алмаштириб берилишида амалий кўмак сўраб Қўқон шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этди.

Жамият мутахассислари аралашувидан сўнг истеъмолчининг кондиционери худди шу маркадаги бошқа кондиционерга алмаштирилиб, С.Мирзаеванинг хонадонига олиб келиниб, усталар томонидан ўрнатилганда буниси ҳам бироз вақт ишлагандан сўнг “тинчиб қолди”.

Электр усталари жалб этилган ҳолда хонадондаги электр симлари текшириб кўрилганда, уларда носозлик борлиги ва бу кондиционерларнинг талаб даражасида ишлашига тўсқинлик қилаётгани маълум бўлди.

Мутахассислар томонидан хонадондаги электр тармоғи таъмирлангандан сўнг эса кондиционер бинойидек ишлаб кетди.

А.Раҳимов,

Қўқон шаҳри ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"