Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5975
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91359
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 766
Главная "ISTE'MOLCHI" Назоратчи адашган экан

 

elektrik_160Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳардаги политехника касб-ҳунар коллежи  ўқитувчиси Нодиржон Алижоновнинг аризаси келиб тушди. Унда истеъмолчи шаҳардаги “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаши,  шаҳар “Электртаъминоти” корхонаси билан тузилган шартномага кўра, бир йилда 1200 кв.соат, бир ойда 100 кв.соат электр энергияси истеъмол қилиши бўйича тариф белгиланганлиги баён этилган. Лекин корхона мижозлар бўлими Нодиржон Алижонов хонадонига асоссиз равишда ҳар ой учун 1100 кв.соатдан ҳисоблаб, жами 2.250.000 сўм қарздорлик чиқарган.  Ваҳоланки, истеъмолчи электр энергияси учун ойма-ой иш ҳақидан ортиғи билан тўловларни амалга ошириб келган.

Фуқаро бу муаммони бартараф этиш учун  бир йил давомида электр таъминоти корхонасига қатнаган, лекин ўзининг қарздор эмаслигини исботлашнинг иложи бўлмаган. Мазкур шикоят хати бўйича шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш тадбирлари жараёнида истеъмолчининг ҳақ эканлиги, ҳатто унинг 1349000 сўм ҳақдорлиги маълум бўлди. Шундан сўнг мазкур нореал қарздорликни келтириб чиқарган корхона ходимига нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, масала истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.

Баҳодирхон УСМОНОВ,

Марғилон    шаҳар   ИҲҲҚ жамияти

ижро этувчи аппарати бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"