Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2591
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105030
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 710
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмол бозори: нархлар доимий назоратда

 

shakar_160_1Давлат рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида истеъмол бозоридаги маҳсулотлар нархлари устидан доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилиб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этиб борилди.  Шу боис, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг олди олишга эришилди.

Дастлаб ёз мавсумида ҳукуматимиз топшириғига биноан шакар маҳсулотини белгиланган нархларда сотилишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасида 2017 йил 31 мартда ўтказилган “Республикада ички истеъмол бозорини шакар маҳсулоти билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш ҳисобига уларнинг нархларини барқарорлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими томонидан ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, вазифалар белгилаб олинди. Уларга, вилоятда  шакар савдоси бўйича юзага келган кескинликларни қисқа муддатларда бартараф этиш ва назоратга олиш вазифалари топширилди.

Хусусан, Қарши шаҳар ва туман Ишчи гуруҳлари зиммасига улгуржи ҳамда чакана савдо корхоналари томонидан шакар маҳсулотининг  1 килограммини улгуржи сотиш нархи 4750 сўм ва чакана сотиш нархи эса 5200 сўмдан юқори сотилишига йўл қўйилмаслиги бўйича жамоатчилик тартибида мониторинг ҳамда кунлик доимий назорат ўрнатилиши белгиланди.

Давлат рақобат қўмитасининг 2017 йил 19 июндаги топшириғига кўра, вилоят Назорат-тафтиш бошқармасининг мурожаат хати асосида ҳудудий бошқарманинг буйруғи билан Ишчи гуруҳда иштирок этиш учун масъул ходим ажратилиб, вилоят ҳудудидаги савдо дўконлари, бозорлар ва бошқа савдо шохобчаларида аҳолига сотилаётган шакар нархлари ўрганиб борилди. Таҳлиллар давомида жорий йилнинг 20-22 июнда Қарши шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар Дилшод Эшмуродов, Зулхумор Мажидова ва Моҳигул Жўраевалар томонидан сотувга чиқарилган шакар 5500 – 6000 сўмгача, Ғузор туманидаги якка тартибдаги тадбиркорлар Баҳром Расулов, Бахтиёр Бўриев ва Бегзод Ибрагимов томонидан сотилаётган шакар 5500 – 6000 сўмгача, Китоб туманидаги якка тартибдаги тадбиркорлар Зикрилло Абдуллаев, Санжар Элмуродов ва Баҳриддин Саидовлар томонидан сотилаётган шакар маҳсулоти 5500 –5800 сўмгача сотилаётганлиги кузатилди. Шакар баҳоси ошириб сотилишининг олдини олиш мақсадида юқоридаги тадбиркорлик субъектларига маҳсулот нархининг асоссиз оширилишига йул қўймаслик мажбурияти ҳамда уни белгиланган нархда сотиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари топшириғига кўра, мазкур йўналишда аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши ва бундай ҳолатларга йўл қўяётган тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар берилиши ҳамда ички истеъмол бозорини шакар маҳсулоти билан кафолатли таъминлаш ҳисобига уларнинг нархларини барқарорлаштириш бўйича  чора-тадбирлар белгиланди. Масалан, бундай тадбирлар жумласига Қарши шаҳридаги “NIKEL TITAN” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хоразм шакар заводидан шакарни олиб келиш ва белгиланган чакана нархларда сотилишини ташкил қилиш,  Қарши шаҳри ва туман ҳокимликларига шакар савдоси учун ҳудудлардаги марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидан аҳоли учун қулай бўлган жой ажратиш,  “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг вилоятдаги ҳудудий базалари, томонидан давлат ресурси ҳисобидан ажратиладиган шакарни ўз вақтида келтириб белгиланган чакана нархларда сотилишини таъминлаш, Қарши шаҳри ва туман ҳокимликлари сотилаётган маҳсулотнинг нарх-навоси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчи ёшлардан иборат ишчи гуруҳлари тузиш киради.

Шунингдек, вилоят ички истеъмол бозоридаги маҳсулотлар нархларини ўрганиш мақсадида ҳар 10 кунда асосий истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари, захирадаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари ва сотилиши бўйича тегишли маълумотлар олиниб, қўмита ва вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борилди.

Қолаверса, Бош вазир раислигида ўтказилган йиғилишда “Республика аҳолиси эҳтиёжини кафолатли таъминлаш ва нархларнинг барқарор сақланишига эришиш мақсадида қиш ва баҳор мавсуми учун захира омборларига жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жорий йилнинг 20 мартидан 20 майига қадар ички истеъмол бозорига савдога чиқариш бўйича тармоқ жадвали”га асосан Давлат солиқ ва рақобат қўмиталарига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захира омборларидан ички истеъмол бозорига чиқарилиши, нархлар шаклланиши ва уюшган савдони назоратга олиш ҳамда ахборот киритиб бориш юзасидан берилган топшириқнинг ижроси таъминланди.

Ҳудудий бошқарма томонидан фуқароларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб ўрганишлар тадбирлари ҳам доимий равишда амалга ошириб борилди. Аввало, ариза ва шикоят хатлари ўз вақтида кўриб чиқилиб, натижалари юридик ва жисмоний шахсларга йўлланиши йўлга қўйилди. Агар мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида қонунбузилиш аломатлари қайд этиладиган бўлса, улар ҳудудий бошқармадаги махсус комиссия томонидан муҳокама қилинди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган биринчи ярмида истеъмолчилардан жами 72 та ариза ва шикоятлар тушган бўлиб, уларнинг  60 таси коммунал, 12 таси савдо ва умумий овқатланиш соҳаларига тааллуқлидир.

“Ишонч телефони”и орқали расмийлаштирилаётган мурожаатлар ҳам ўз вақтида кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга ваколат даражасида амалий ёрдам кўрсатилди.  Масалан, ўтган даврда ана шундай тарзда ҳудудий бошқармага фуқаролардан тушган 13 та мурожаатнинг  9 таси коммунал, 4 таси савдо ва умумий овқатланиш соҳаларини қамраб олган. Умуман, истеъмолчиларнинг мурожаатларини ўрганиш мобайнида 6262,5 минг сўм миқдоридаги маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"